Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти қаерда жойлашган?

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-а уйда жойлашган. Мўлжал: Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуаси. 

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига қайси ҳужжат эгалари қабул қилинади?

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига “Олий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртини битирганлиги ҳақида дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларининг ҳужжатлари қабул қилинади.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти қабул имтиҳонлари қайси фанлардан ҳамда қандай тартибда бўлиб ўтади?

– Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон)  63 балл
–  Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 3,1= 93 балл
–  Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1= 33 балл

Қабул ҳайъатининг иш тартиби қандай белгиланган?

Тошкент ислом институти Қабул ҳайъати иш фаолияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган буйруқ ва низомга асосан кундузги таълим йўналишида 16 июндан 10 июлгача, Махсус сиртқи бўлимга 16 июндан 30 июнгача соат 9:00 дан 17:00 га қадар белгиланди.

Тушлик вақти: 12:30 дан 13:30 гача

Тошкнет ислом институтида тўлов-шартнома миқдори қанча?

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017-2018 ўқув йили кундузги таълим учун тўлов-шартнома миқдори 7 475 000 (етти миллион тўрт юз етмиш беш минг) сўм, махсус сиртқи таълим учун тўлов-шартнома миқдори 6 500 000 (олти миллион беш юз минг) сўм қилиб белгиланган.

0КузатувчиларЁқди
65,981ЎқувчиларАъзо бўлиш
20,403ОбуначилариОбуна бўлиш

Сўнггилари

Тошкент ислом институтида “Қуръони карим ва тажвид” ўргатиш ўқув курси иккинчи...

Юртимизда турли соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар бўлмоқда. Юртимиз мусулмонларининг Қуръони каримни ва уни ўрганиш тили бўлган араб тилидан таҳсил олишга...