Биз фарзандларимизга Аллоҳ таоло ҳаммани кўриб ва кузатиб турувчи Зот эканлиги ҳақида қандай тарбия бераяпмиз?

Аллоҳ биз билан биргадир ва бизларни ҳамиша кузатиб туради. Буни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Бу ҳақида Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ “Сифатус-софваҳ” асарларида Ибн Умар ва чўпон қиссасини зикр қилади.

Нофеъ розияллоҳу анҳу айтдилар:
«Мен Мадинанинг чекка бир ноҳиясига Ибн Умар ва у зотнинг дўстлари билан бирга сафарга чиқдим. Шунда бир чўпон олдидан ўта туриб, Абдуллоҳ ибн Умар у(чўпонга)га:
«Эй чўпон, кел мана бу сафардан насийба ол” дедилар.
Шунда, у: «Мен рўзадорман» деди.
Шунда, Абдуллоҳ унга:
«Сен бу иссиқ кунда, бу қўйларнинг таъсиридаги қийинчиликларга қарамасдан ва тоғлар орасида бу қўйларга чўпонлик қилиб, рўза ҳам тутяпсанми?» дедилар.
Шунда чўпон:
«Орада бўш қолдирган кунларимга шошиляпман (ғанимат биляпман)», деди.
Ибн Умар ажабланди ва: «Бизларга қўйлардан бир қўчқорни сотиш сени ихтиёрингдами? Биз уни сўямиз ва унинг гўштидан сенга ҳам берамиз. Сен хавотирланма мен сенга унинг пулини бераман» дедилар.
У: «Улар меники эмас, улар хожамники» деди.
У зот: «Агар хожанг сенга уни нима қилдинг деб айтса, уни бўри ебкетди десанг нима бўлади!?» дедилар.
Шу пайт чўпон кўрсаткич бармоғини осмонга ишора қилиб, кўтарган ҳолида: «Аллоҳ қаерда (кўриб туришини билмайсизми)?», деб ўтиб кетди.
Ибн Умар айтганларини яна айтаверди.
Чўпон:
«Бас, Аллоҳ қаерда(билмайсизми)?» деди.
Ибн Умар унинг гапларидан ҳайратланиб, йиғлаб юбордилар. Шундан кейин у зот ортларига қайтиб, Мадинага келдалар-да, унинг хожасига одам юборди. Чўпонни ва қўйларни ундан сотиб олди. чўпонни озод қилиб, қўйларни чўпонга ҳадия қилиб юбордилар.

Аллоҳ у зотни раҳматига олган бўлсин!

Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси 4-курс талабаси Холиқов Манусур таржимаси

100050cookie-checkИбн Умар ва чўпон воқеаси
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting