20 сентябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Замонлар оша цивилизация – Ўзбекистон” мавзусидаги кўргазма ва илмий анжуманнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати.

Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги инсоният ва цивилизация ривожи Департаменти, Туркиянинг маданият ҳамда ташқи ишлари вазирликлари, ТИКА ҳамда Турк ҳаво йўллари, Истанбул ҳамда Мармара университетлари билан ташкил этилган мазкур йирик илмий-маданий маданий анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекисондаги Ислом цивилизацияси маркази вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Тантанали маросимда сўзга чиққан Туркия энергетика ва табиий захиралар вазири Фатих Дўнмез, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Махмуд Сурайя Эр, Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Ш.Миноваров тобора мустаҳкамланиб бораётган ўзбек-турк ҳамкорлиги истиқболлари, икки томонлама муносабатларда маданият соҳами ҳам муҳим ўрин тутиши, исломий маданий мерос умумий мулк сифатида, умумий бойли сифатида ҳар томонлама, биргаликда ўрганилиши зарурлиги ва маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари ҳам катта эканини қайд қилдилар.

Кўргазма Ўзбекистон ҳудудидаги ислом цивилизацияси ёдгорликларига бағишланади ва ўзбекларнинг буюк бобокалонлари Фарғоний, Бухорий, Термизий, Хоразмий, Ибн Сино, Беруний, Нақшбандий, Ғиждувоний, Улуғбек ва бошқа мутафаккирларнинг илмий меросларини тарғиб қилади. Ўзбек ҳунармандлари ва олимлари оталар йўлини давом эттираётганларини кўрсатади. Кўргазманинг иши доирасида муштарак маданиятлар ва илмий мерос мавзусида илмий-амалий конференция ҳам бўлиб ўтмоқда.

Манба: religions.uz

100070cookie-check​​Замонлар оша цивилизация
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting