Куни кеча 18-сентябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида сентябрь – “Маънавият асослари” фани ойлиги доирасида “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан институтнинг Модул тизимида таълим олаётган “503”, “504” гуруҳ талабалари учун гуруҳ раҳбари Орипов Сотволди бошчилигида пойтахтимиздаги “Ҳазрати Имом” мажмуасига экскурсия ташкил этилди.Дастлаб, талабаларга Тошкент ислом институтининг асосий биносида жойлашган “Тиллар, “Хадис ва ислом тарихи фанлари”, “Ақоид ва фиқҳ фанлари” ҳамда “Ижтимоий фанлар” кафедралари билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, институтнинг бошқа бўлимлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Сўнгра, талабалар “Ҳазрати Имом” мажмуасида жойлашган Қаффол Шоший мақбарасини зиёрат қилдилар. Уларга шу диёрда яшаб ўтган аждодларимиз тўғрисида маълумотлар берилиб, уларнинг хотираларига бағишлаб муқаддас Қуръон оятларидан тиловат қилинди ва хайрли дуолар қилинди.

Шундан сўнг, талабалар мажмуа таркибидаги “Мўйи Муборак” ва “Бароқхон” мадрасаларининг тарихи ҳамда мустақиллик йилларида ушбу масканда амалга оширилган беқиёс бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида, муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан қад кўтараётган Ислом цивилизация марказининг қурилиш жараёнлари тўғрисида турли маълумотларга эга бўлдилар.

Пойтахтимизнинг кўркига янада кўрк қўшиб турган “Ҳазрати Имом” мажмуасидан талабалар чуқур таассуротлар билан қайтдилар.

“Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳ.Нажмиддинов

100150cookie-checkТошкент ислом институтининг Модул тизимида таълим олаётган талабалар “Ҳазрати Имом” мажмуасига ташриф буюришди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting