Ҳар йили юртимизда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан турли байрам тадбирлари ўтказиш анана тусига кирган. Ушбу касб байрамни муносиб ўтказиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча таълим муассасаларида ҳам турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Устозлар сизга таъзим” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ТИИда бир неча йиллар давомида ректорлик лавозимида фаолият юритган Абдуқаҳҳор Шоший, Абдуқаюм домла Азимов, Ўмида фатво бўлими мудири сифатида ишлаган Абдулҳамид домла Турсунов, Ўзбекистон Вақф хайрия жамоат фонди раиси И.Халилов, ЎМИ ташқи алоқалар бўлими мудири Акмалхон домла Шокиров, фахрий устозлардан Аҳмаджон домла Бобомуродзода, ҳамда институтмизнинг ўқитувчи-мураббийлари ва талабалари иштирок этди. Тадбир аввалида муборак Қуръони карим оятларидан тиловат қилинди. Сўнг тадбирни Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров кириш сўзи билан очиб, ўқитувчилик касби нақадар шарафли эканлиги, унинг машаққатлари ҳақида, юртимизда устоз ва мураббийларнинг қадрини ошириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтди. Сўнг ЎМИ раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг ўқитувчиларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. 1 курс талабалари томонидан тайёрлаб келинган саҳнавий кўриниш йиғилганларга ўқитувчилик шарафли ва ўта масъулиятли вазифа эканлигини ёдга солди. Модул таълим тизими 1 курс талабалари сўзга чиқиб устоз ва мураббийларни келаётган касб байрами билан табриклаб, ўзининг дил изҳорларини билдириб ўтди. Шундан сўнг Президантимиз ташаббуси билан ташкил қилинган Вақф хайрия жамоат фонди ҳомийлигида институтнинг собиқ ректорлари: Абдуқаҳҳор Шоший домла, Баҳодир домла Муртазоев, Абдуқаюм домла Азимов; фахрий устозлар: Аҳмаджон домла Бобомуродзода, Абдулҳамид домла Турсунов, Муҳаммад Акмалхон домла Шокиров, Салоҳиддин домла Шерхонов; институтда узоқ йиллар мобайнида хизмат қилган устозлар: А.Хомидов, А.Абдуллаев, И.Аҳроров, М.Сайдалиев, С.Рустамов, С.Масаитов ҳамда ТИИда 2018-2019 ўқув йили давомида фидокорона меҳнати, диний-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, жамоат тадбирларида фаол иштироки, ёш авлоднинг онгу шуурида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини уйғотиш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон этиб вояга етказиш йўлидаги беқиёс хизматлари учун Ф. Жураев, Ж. Неъматов, П. Каттаев, А.Олимов ва М.Мамаюсуповлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.Тадбир сўнгида йиғилган устоз ва талабаларга Абуқаҳҳор Шоший домла ҳамда Абдулҳамид домла Турсунов ўзларининг қимматли маслаҳатларини беришди.

101140cookie-checkТошкент ислом институтида “Устозлар сизга таъзим” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting