2019 йил 3 октябр куни Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси кабинет мудири Юсупов Адҳамжон 404-гуруҳ талабалари билан UzExpoCenter марказида ташкил қилинган “Tashkent Book Fest” ҳалқаро китоб ярмаркасига ташриф буюрдилар. Унда юртимиз ва жаҳон нашриётларида нашр қилинган кўплаб адабиётлар билан танишдилар. Кўргазмани кузатиш давомида бугунги тезкор замонда китобнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, замонавий исломий адабиётларнинг долзарблиги талабалар билан муҳокама қилинди.

Дарҳақиқат, ҳикматларда айтиладики: “Китоб жонсиз варақлар тўплами эмас, токчаларда яшаётган ақлдир”.

 

Қанча кўп китоб тўпласак, бахт-саодат тўплаган бўламиз, қанча кўп китоб ўқисак, узоқни кўрамиз, бугун китоб ўқисак, эртага унинг ёғдусида яшаймиз!

Қўлимизда китоб бўлса, ҳеч қачон ўзимизни ёлғиз ҳис қилмаймиз. Эдисондан ҳаётининг охирида «Муваффақиятларингизнинг сабаби нима?» деб сўрашганда: «Узлуксиз, бардавом китоб мутолаа қилиб, ноумид бўлмасдан ишлаганим», деб жавоб берган экан. Жамиятнинг ривожи, инсонларнинг ўзлигини, динини, инсонлигини англаши китоб орқали бўлади.“Tashkent Book Fest” ҳалқаро китоб ярмаркаси 2-4-октябръ кунлари давом этмоқда.

“Таҳфизул Қуръон” кафедраси кабинет мудири,
“Фатҳ” жоме масжиди имом ноиби Адҳамжон Юсупов

101510cookie-check“Tashkent Book Fest” халқаро китоб ярмаркасига ташриф
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting