Жорий йилнинг 4 октябр куни Тошкент ислом институти Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва АРМ ходимаси И.Акмалова ҳамда институтнинг 103 ва 303 гуруҳ талаба қизлари UzExpoCenter марказига Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Tashkent Book Fest” ҳалқаро китоб ярмаркасига ташриф буюрдилар.

Кўргазма-ярмаркада юртимиз ва хориждаги турли нашриётлар ва китоб савдоси билан шуғулланувчи корхона махсулотлари билан танишдилар. Шунингдек, ярмаркада хаттотлик санъати, миллий либослар, миллий ҳунармандчилик намуналаридан ҳам баҳраманд бўлдилар.

АРМ ходимаси И.Акмалова

101750cookie-check“Tashkent Book Fest” ҳалқаро китоб ярмаркасига ташриф
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting