Ватанимиз мустақилликка эришиб, эркимиз ўз қўлимизга қайтгандан сўнг кўплаб йўналишларда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, мустақилликдан буён ҳар йили Қуръони каримни тўлиқ ёдлаш ва уни гўзал тиловат қилиш йўналишларида Республика миқёсида “Қорилар мусобақаси” ўтказиб келинмоқда. Энг қувонарлиси, 2018-йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Республика миқёсида кенг кўламли ҳамда бир неча босқичли “Қуръони мусобақаси” юқори кайфиятда ўтказилди ва ушбу мусобақа юртимизга нур, халқимиз қалбига сурур олиб кирди. Ҳақиқатда ҳам, бу ташаббус ва ислоҳотлар гўзал ва хайрли ишлар сирасидандир. Зеро, Аллоҳ таоло каломи шарифида марҳамат қилиб айтганидек:

وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ

“…Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!”[1].

Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифатдир. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади. Элимизга нур келади” деб таъкидлаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган мажлис қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2017 йил 29 майдаги 08/1-856-сонли топшириқ хатига мувофиқ Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлими 2017-2018 ўқув йилидан илк бор ўз фаолиятини бошлади.

Махсус сиртқи бўлим талабалари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Уларга институтнинг юқори малакали, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари дарс беришмоқда. Талабалар институт махсус фан ва ўқув аудиторияларидан, ахборот ресурс марказидаги дарсликлар, манба ва адабиётлардан, компютер хоналаридан фойдаланишлари учун имкониятлар яратиб берилган. Махсус сиртқи бўлимни тугатган талабаларга диний олий маълумот даражасидаги Тошкент ислом институти дипломи берилади. Бугунги кунда махсус сиртқи бўлимида умумий 180 га яқин талабалар таҳсил олишмоқда.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтимизда “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан Қуръони каримнинг “тиловат” (яъни, Қуръонни тўғри, гўзал ва равон ўқиш) йўналишида “Қуръон мусобақаси” ва Азон мусобақаси ўтказилди. Ушбу Азон мусобақаси ҳам институт миқёсида уч йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Мусобақани қуйидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди: ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири: Жаҳонгир қори Нематов,  “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари: Исломхон қори Убайдуллаев, Аҳмадхон қори Рашидов, Валихон қори Азимбоев, Жаҳонгир қори Рўзиев. Котиб ва ҳисобчи: Элёр қори Аҳматқулов.

Мусобақа якунига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар:

 Қуръон мусобақаси:

Биринчи ўрин: Қурбаниязов Ўктам (701 гуруҳ);
Иккинчи ўрин: Якубов Музаффар (703 гуруҳ);
Учинчи ўрин: Панжиев Жасур (702 гуруҳ).

Азон мусобақаси:

Биринчи ўрин: Мадгазиев Жамолиддин (703 гуруҳ);
Иккинчи ўрин: Холхўжаев Дилшоджон (702 гуруҳ);
Учинчи ўрин: Абдуллаев Фозилжон (701 гуруҳ).

Мусобақа сўнгида ғолиблар институт томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тадбир охирида юртимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини сўраб дуойи хайр қилинди.

Жаҳонгир қори Нематов,
Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири

[1] Мутоффифийн сураси, 26-оят.

102360cookie-checkТошкент ислом институти махсус сиртқи бўлими талабалари ўртасида Қуръон ва Азон мусобақаси бўлиб ўтди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting