Тошкент ислом институти Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З. Суярова ва АРМ ходимаси И.Акмалова институтнинг бир гуруҳ талаба қизлари билан жорий йилнинг 10 октябрь куни мамалакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси экскурция уюштирди.
Қайд этиш жоизки, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ахборот ва маданий-маърифий муассаса бўлиб, кутубхоначилик, библиографик, илмий тадқиқот, илмий-методик ва ахборот фаолиятини олиб боради. Кутубхона фонди мазмунан универсал миллий ва хорижий матбуотнинг ноёб тўпламидир. Кутубхона фаолиятининг бош мақсади, бутун инсоният билимини акс эттирган, аввало, Ўзбекистонга ва унинг миллий манфаатларига тааллуқли ҳужжатларнинг универсал фондини йиғиш, сақлаш ҳамда жамият фойдаланиши учун тақдим этишдир. Ушбу кутубхонада талаба қизлар буюк аждодларимиз Бухорий, Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбандий, Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур асарлари, шунингдек, А. Қодирий, Чўлпон, Фитрат, У.Носир, Ғ.Ғулом, А.Қаҳҳор ва бошқа замондош ижодкорларнинг чоп этилган асарларнинг нашрлари, рус адиблари А.С.Пушкин, Л.Н.Толстой, А.П.Чеховларнинг ижод намуналари билан яқиндан танишдилар.

Ташриф жуда мазмунли бўлиб, талабалар ўзларига керакли бўлган маълумотлар билан танишдилар.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

102790cookie-checkТошкент ислом институти талаба қизлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасига ташриф буюрдилар
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting