Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшлар ўртасида китобхонликни юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган эди.

Мазкур ташаббусга асосан жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент ислом институти мажлислар залида Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг “Тафсири Ирфон” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ходимлар бўлими бош мутахассиси З. Қосимова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси аёл-қизлар билан ишлаш бўлими ходимаси М.Абдуллаева, “Хадичаи-кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг маънавий-маърифий ишлар бўйича мудири ўринбосари З.Комилжонова, “Мавароуннаҳр” нашриёти мухбири Ю.Комилова, З.Омонова ва бошқа ходималари, “Хадичаи-кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг ҳамда Тошкент ислом институти талаба қизлари, Тошкент ислом институти аёл ўқитувчи ва ходималари иштирок этди. Тақдимот Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

Тадбирни Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова очиб берди ва тадбирни олиб бориш учун сўзни АРМ ходимаси И. Акмаловага берди. Тадбир аввалида Қуръони карим мўмин-мусулмонлар учун муқаддас китоб, илоҳий дастурул-амал экани билдирилиб, ушбу Китобнинг оятлари остида ўта теран маъно-мазмун мужассамлиги, шунингдек, Қуръон тили, мазмунини англай билмаган одам ҳам Унинг ўта таъсирли оятларини эшитган-да, бутун вужуди билан берилиб тинглаши Аллоҳнинг илоҳий сўзи эканига очиқ-ойдин далолат экани таъкидланди. Тафсир илмининг тарихи, унинг турлари, Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан муфассир алломалар, Қуръони карим тафсири бўйича ёзилган асарлар, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари томонидан таълиф этилган Қуръони каримнинг маънолари таржимаси ва тафсири китобининг ўзига хос жиҳатларини алоҳида ТИИ ўқитувчилари томонидан қайд этиб ўтилди.

“Хадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Н.Саидакбарова Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қуръони каримни ўзбек тилида тафсир қилишда уни иложи борича халқчил, матнларини барчага тушунарли бўлиши учун жуда катта меҳнат қилингани, йирик олим ва етук уламоларнинг маслаҳатлари инобатга олинганига алоҳида эътибор қаратди. Тадбир якунида тақдимот иштирокчилари Муфтий хазратларининг Аллоҳ таолодан улуғ ажру савоблар билан мукофотлашини сўрашди ва ушбу “Тафсири Ирфон” китоби халқимизга муборак бўлишини тилаб қолишди.

Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси Ирода Акмалова

103900cookie-checkТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА “ТАФСИРИ ИРФОН” КИТОБИ ТАҚДИМОТИ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting