Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилдилар: Набий соллаллоҳу алайҳиссалом: “Сизлардан бирингиз мўмин бўлмайди токи мен унга отасидан, боласидан ва инсонларни ҳаммасидан маҳбуб бўлмагунимча”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.

Биз умматларни қай биримиз шу даражада у зотга муҳаббат қилоляпмиз, қай биримиз фарзандимизга талпинганимиздан зиёда у зотга талпина оляпмиз, қалбимизни ота онамиз, аёлимиз, фарзандимиз банд қилганми ёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларими?

Агар шундай муҳаббат қилолмаётган бўлсак бизни иймонимиз нима бўлади, бизни ҳолимиз нима бўлади?! Аслида бу муҳаббат биз тушунгандекми ёки ўзгачами?!

Уламоларимиз айтадиларки аслида муҳаббат икки турли бўлади:

1. Ҳиссий ақлий, яъни инсон табиатини бир нарсага мойил бўлиши;

2. Амалий муҳаббат.

Биз умматларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни талаб қилингани амалий муҳаббатдир. Бунинг далили Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Айтинг агар сизлар Аллоҳни яхши кўрсангизлар менга эргашинглар, шунда Аллоҳ ҳам сизларни яхши кўради”. Яъни Аллоҳ таоло РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай дейишни буюрди.

Амалий муҳаббат қандай бўлади?Амалий муҳаббат ҳаётнинг барча жабҳаларида РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш у зотни суннатларини, йўлларини маҳкам тутиб амал қилиш билан бўлади. У зотни барча нарсадан яхши кўра олишимиз бошқа яқинларимизни биздан сўраган, талаб қилган нарсаси суннатга хилоф бўлса уни тарк қилиб суннатни махкам ушлашимиз билан бўлади, яъни амал қилишда бошқаларга эмас РОСУЛУЛЛОҲ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш билан бўлади. Агар биздан У зотга бўлган муҳаббатни талаб қилингани биринчиси бўлса, яъни ҳиссий амалий бўлганида биз мўминларнинг иймони хавф остида қолган бўларди. Лекин Аллоҳ таоло инсонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди. Кимни қалбида биринчи турдаги муҳаббат ҳам бўлса Аллоҳ зиёда қилсин, лекин биздан талаб қилингани амалий муҳаббатдир.

Манба: “Мирқотул Мафотиҳ“.

Тошкент ислом институти 2-курс талабаси Азизов Нодирхон

107230cookie-checkПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА МУҲАББАТИМИЗ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КEРАК
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting