Жорий йилнинг 16 ноябрь куни ТИИ талаба қизлари иштирокида “16 ноябрь — Халқаро диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик куни”га бағишланган “Бағрикенглик омиллари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга меҳмон ва маърузачи сифатида Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги Малака ошириш институти раҳбари, тарих фанлари номзоди, доцент Дурбек домла Раҳимжонов таклиф қилинди.

Суҳбатга ТИИ аёл устоз-ходим ва талаба қизлари қатнашдилар. Тадбирни талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова очиб берди ва ташриф буюрган меҳмонга миннатдорчилик билдириб, сўз навбатини берди.
Д.Раҳимжонов ўз нутқлари аввалида, Тошкент ислом институтининг аёл устоз-ходим ва талаба қизларини байрам билан қутлаб, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни ривожлантириш йўлида Ватанимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу борадаги ютуқларимиз тўғрисида сўзлаб берди. Жумладан, “Диний бағрикенглик” – муқаддас туйғу бўлиб, динлар тарихини ўрганишда муҳим омил ва тинчлик кафолати ҳамда умуминсоний бойлик эканлигини таъкидлаб ўтди. Ҳозирги глобаллашув жараёнида миллатлараро тотувлик ва толерантлик маданияти ўта муҳим ҳисобланади. Ҳар бир жамият аъзоси ўзида бу каби эзгу туйғуларни шакллантириши лозим деди.

Тадбир ниҳоясида ташриф буюрган меҳмонга талаба қизлар ўз миннатдорчиликларини билдириш билан бирга қизиққан саволлари билан устозга мурожаат қилди. Д.Раҳимжонов нутқини якунлар экан, бундай тадбирларнинг кўпроқ ташкил қилиниши ҳозирги кундаги долзарб масала эканлигини таъкидлаб ўтди.
Ушбу тадбир аёл устоз-ходим ва талаба қизларда улкан таассуротлар қолдирди.

Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи
З.Суярова

107380cookie-checkБағрикенглик омиллари
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting