1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 8-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Давлат рамзлари ҳар бир xалқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек асраганлар.

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда институт талаба қизлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон байроғи – ғурурим, ифтихорим” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта-махсус ислом билим юрти ўқув ишлари бўйича мудира ўринбосари М.Ваҳидова меҳмон бўлди. Тадбирнинг биринчи қисмида услубчи З.Суярова талаба қизларни байрам билан қутлаб, байроғимизнинг қабул қилиниш тарихи ҳақида сўзлади. Уларнинг фикрларини куратор С.Валиева давлат учун байроқнинг аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан давом эттирди. Навбат меҳмон М.Ваҳидовага берилди. Муаттар опа талабалар билан Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг аҳамияти ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлаш мавзусида давра суҳбати олиб борди. Тадбир якунида амалиётчи талаба Г.Маҳамедова талаба қизлар билан турли давлатларнинг байроқларига ҳақида қизиқарли беллашув ўтказди. Беллашув қизғин давом этди. Ғолиб талабалар давлат байроғимиз акс этган кичик эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ушбу тадбир талаба қизларимизда ватанпарварлик руҳиятини янада жонлантирди ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигига яна бир бор эслатма бўлди.

Талаба қизлари билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

107480cookie-checkЎзбекистон байроғи – ғурур, ифтихоримиз!
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting