Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакиллиги томонидан вилоятдаги барча имом-хатибларни Қуръон тиловати ва тажвид илмини тўлиқ кўрикдан ўтказиш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.
Ушбу семинарда Тошкент вилоятидаги мавжуд 224 та масжид имом-хатиблари иштирок этадилар.

Вилоят имом-хатибларининг Қуръон тиловати ва тажвид илмини тўлиқ кўрикдан ўтказишда Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчилари жалб қилинган.
Айни кунларда институтимиз ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов Олмалиқ шаҳар «Рамазони шариф» жоме масжидида Ангрен, Оҳангарон ва Олмалиқ туманлари имом-хатибларига сабоқ бериб, уларнинг билимларини кўрикдан ўтказмоқда.
Мазкур ўқув семинари вилоятнинг турли туманларида 2020 йилнинг 21 февралига қадар давом этади.

 

Siz nima deysiz, fikr bildiring!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting