Бош саҳифа Мақолалар Тадқиқот: очлик умрни узайтиради

Тадқиқот: очлик умрни узайтиради

124
0

Американинг Бостон шаҳридаги Т.Х.Чан номли Ҳарвард жамоат саломатлиги мактаби олимларининг аниқлашларича, даврий равишда оч қолиш ҳужайралардагии қувват алмашинувини яхшилайди. Илмий тадқиқот натижалари ҳақида EurekAlert портали хабар қилмоқда.

Тадқиқотчилар Caenorhabditis elegans нематодалар организмидаги моддалар алмашинувини ўрганишди ҳамда қаришнинг сабабларидан бири бу — митоходриал тармоқларнинг фаолият юритиши бузилиши эканини аниқлашди. Бу тармоқлар эса физиологик бошқарув ва қувват алмашинувида муҳим ўрин тутади.

Вақт ўтиши билан тармоқлар яроқсиз ҳолатга келади ва ҳужайраларни заҳарловчи ҳамда метаболизмни бузадиган эркин радикалларни ишлаб чиқара бошлайди. Айни шу жараён кексалик хасталикларининг пайдо бўлиши сабабларидан биридир.

Биологларнинг аниқлашларича, истеъмол қилинаётган калорияларни камайтириш митохондриал тармоқлар фаоллигига самарали таъсир кўрсатади ва узоқ вақт мобайнида “яхши ҳолат”да қолишни таъминлайди. Шу билан вақти-вақти билан оч қолиш ёшга доир ўзгаришларни секинлаштиради ва умрни узайтиради, деб ҳисобламоқда олимлар.

“Бизнинг изланишларимиз кексалик билан боғлик хасталиклар масаласи билан шуғулланаётганлар учун янги имкониятлар очмоқда”, — дея ҳикоя қилади олимлар жамоаси раҳбари Ҳизер Вейр. Унинг сўзларига кўра, тадқиқотнинг навбатдаги босқичида таомланишни чеклаш сут эмизувчилар митохондриал тармоқлари “эгилувчанлиги”га қанчалик ёрдам беришини аниқлаш бўлади.

kun.uz

11040cookie-checkТадқиқот: очлик умрни узайтиради
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!