Жорий йилнинг 14 декабрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 1-босқич талабалари учун Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман/шаҳар кенгашларига сайловлар 22 декабр санасида бўлиб ўтиши ҳамда сайлов кампанияси ҳақида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бошқармаси юристконсульти Низамов Жавохир Зиявутдинович, шунингдек институтнинг “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи А.Олимов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангировлар иштирок этдилар.

Суҳбатда бу йилги сайловда қандай ўзгаришлар бўлади? деган саволларга жавоб берилди. Жумладан бутун республика бўйича сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилгани, сайлов участкалари ҳақида маълумотлар бир базада жамланиши, имконияти чекланган фуқаролар учун шароитлар яратилгани, ногиронлиги бўлган шахслар ҳам тенг ҳуқуқлилик асосида сайловларда қатнашиши, халқаро матбуот маркази ишга туширилгани, ҳатто жазони ўташ муассасаларидаги шахслар ҳам сайловда иштирок этиши ҳақида айтиб ўтилди.

Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассиси томонидан керакли жавоблар олдилар.

“Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳ.Нажмиддинов

110530cookie-checkТошкент ислом институтида сайлов шукуҳи
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting