4.Оиланинг бузилишига сабаб бўладиган омиллардан яна бири бефарзандликдир.

Бефарзандлик доимо оилаларда кўнгилсизликнинг сабаби бўлиб келган. Бу нарса оила қуриб, эр-хотин бўлиб яшашдан кўзланган бош мақсадга зиддир. Аллоҳ таоло инсон зотига фарзанд муҳаббатини қўшиб яратган, шу боис оилада яшаб турган эр-хотин фарзанд кўрмасалар ташвишга тушишлари табиий ҳолатдир. Аммо баъзи кишиларимиз бу ишда жуда ҳам шошиб кетадилар. Жуда қисқа муддат ўтмай ташвишни бошлайдилар, ваҳолангки ҳамма ишлар каби фарзандлик бўлиш ҳам Аллоҳнинг иродаси биландур.

Аллоҳ таоло ҳаким зот, ҳаким зотнинг ҳар-бир иши ҳикматдур ва унинг мўмин бандаси устида қилган ҳар-қандай иши банда учун яҳшилик ва фойдадан бошқа нарса эмас, фақат банда шошмаслиги, сабр қилиши ва Аллоҳга ёлвориб дуода бўлиши лозим.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳматуллоҳ ўз ҳикматларидан бирида айтадилар:

إيُؤْلمك المنعُ لعدم فهْمك عن الله فيه

(Aллоҳнинг) сенга бермай, сени манъ қилаётгани сени ҳафа қиляпти, сенга оғриқ беряпти, бунинг ягона сабаби шуки-сен бу борада Aллоҳни фаҳмламаябсан…! (Ибн Aтоуллоҳ Сакандарий)

Яъни, гоҳида банда наздида у ҳоҳлаган ва истаган нарсаларни Aллоҳ таоло унга бермаётган ва ундан манъ қилаётгандек кўринади. Бунинг сабаби фақатгина Aллоҳ таолонинг ишларидаги ҳикматни банда англамаётгани ва фаҳмламиётганидур. Зеъро Aллоҳ таолонинг мўмин банда устидаги ҳар-бир иши банда учун фақат фойда, манфаатдур, банда шуни фаҳмламаяпти холос…!

Демак, модомики биз, тақдирнинг яхши-ю, ёмонлиги Аллоҳдан деб иймон келтирган эканмиз, бу борада ҳам тақдирга таслим бўлишимиз, лекин доктор, табиблар муолажаси каби сабабиятларни ҳам қилишимиз лозимдур, зеро ҳозирги кунги тажрибаларда 14 йил ва ундан ҳам кўпроқ вақтдан сўнг фарзанд кўрганларнинг гувоҳи бўлиняпти, ақийқаларида иштирок этляпти. Шунинг учун ҳам бу масалада оилани бузишга шошмаслик лозим.

 “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Раҳимов Неъматуллоҳ

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting