Халқимизда “Ватан остонадан бошлананди”, “Эр йигит Ватан учун туғилади” деган бир қанча нақллар бор. Ўз она заминимизни кўз-қорачиқдай авайлашимиз, унинг шон-шарафи, шуҳрати учун қайғуриш ҳар биримизнинг фарзандлик бурчимиздир.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил қилинганининг 28 йиллиги ҳамда 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан жорий йилнинг 13 январ куни Тошкент ислом институтида “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуров, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, институт матбуот котиби А.Абдуазимов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедра мудири А.Тошпўлатов, “Ақоид ва фиқҳий фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Я.Раззоқов, институтнинг 4 курс талабалари ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш институти харбий кафедаси бўлими бошлиғи Р.Менлишов бошчилигидаги ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар талаба-ёшларга Ватан ҳар бир инсон учун энг азиз макон экани, уни асраб авайлаш эр йигитнинг вазифаси бўлишини такидлаб ўтдилар. Миллий армиямиз куч-қудрати, ҳарбий хизматчиларнинг эл-юрт тинчлиги йўлида кўрсатаётган жасорати ҳақида ҳаётий мисоллар келтирилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, истиқлолимизнинг дастлабки кунларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилди. 1992 йил 14 январь куни эса мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим қадам қўйилди. Шу куни мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларни Ўзбекистон юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 1993 йил 14 январь Ўзбекистонда “Ватан ҳимоячилари куни” сифатида нишонланиши белгилаб қўйилди.

Тадбир давомида талабалар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган турли саволларга батафсил жавоб олишди.

Тадбир ниҳоясида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш институти харбий кафедаси томонидан Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуровга ташаккурнома топширилди ҳамда шунга ўхшаш ўзаро ҳамкорлик асосида ташкил қилинадиган тадбирларни тез-тез ўтказишга келишиб олинди.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими

бошлиғи А.Олимов

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting