Хорижий мутахассислар Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ташаббусларни юқори баҳоладилар

0
126

Москвада ўтказилаётган “Ислом илоҳиёти ва академик исломшунослик: ҳамкорлик ва ривожланиш истиқболлари” номли Х халқаро диний илмий-таълимий анжуманда Ўзбекистондан ташқари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Индонезия, Бруней, Эрон, Миср, Ироқ, Белорус давлатларининг турли диний, таълимий ва академик ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқдалар.
Анжуман минбарларида ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида IX-X асрлардан бошлаб мадрасалар фаолият олиб боргани, Бухоро, Самарқанд ва бошқа шаҳарлардаги илмий мактаблар битирувчилари бутун ислом дунёсида ўз билим даражаси билан машҳур бўлгани, мустақиллик йилларида, айниқса сўнгги бир йил давомида юртимизда қадим анъаналарни тиклаш, янги илмий мактаб ва марказлар очиш борасида бошқалар ўрнак олиши мумкин бўлган улкан ташаббуслар амалга оширилаётгани қайд этилди.
Ислом таълим тизими мусулмонларга бошланғич диний маърифатни етказиш билан чекланиб қолмасдан, ўрта махсус-олий диний таълим, магистратура, докторантурадан иборат узлуксиз тизим сифатида тўлиқ шаклланиши зарурлиги, диний ва дунёвий фанлар бир бирини ўзаро бойитиши, исломда илм олишга тарғиб қилинар экан, илмлар диний ва дунёвийга эмас, инсонлар учун фойдали ва фойдасиз илмларга ажратилиши, инсон ҳаёти учун зарурий ҳисобланган барча билимлар соҳасида мусулмонлар етакчи бўлиши зарурлиги таъкидланди.
Хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан халқаро минбарлардан туриб ислом мусаффолигини асраш, уни экстремизмдан ҳимоя қилиш борасида билдирилаётган фикрлар ҳамда давлатимиз раҳбари ташаббуси ва қарорлари асосида мамлакатимизда янги исломий илмий марказлар, диний мактаблар, Мир Араб олий мадрасаси, Тошкент ислом академияси ташкил этилаётганини юқори баҳоладилар.

Abu Imron  Gafurovning rasmi.Abu Imron  Gafurovning rasmi.

administrator

11540cookie-checkХорижий мутахассислар Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ташаббусларни юқори баҳоладилар
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting