Тошкент ислом институтига Малайзия давлати Жоҳор штати муфтийсининг ўринбосари Ҳожи Яҳё ибн Аҳмад бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Ушбу делегация институт раҳбарияти, устоз ва талабалар томонидан илиқ кутиб олинди.
Дастлаб, меҳмонларга институтнинг ташкил этилиши тарихи, мустақилликдан олдинги ва кейинги фаолияти ҳақида маълумот берилди. Талабалар институт ҳаёти, улар учун яратиб берилган шарт-шароитлар тўғрисида араб ва инглиз тилларида сўзлаб бердилар.
Учрашув давомида меҳмонлар учун институт фойэсида ташкил этилган ўқув-услубий, меъёрий ҳужжатлар, институтда ўқитиладиган фанлар бўйича чоп этилган дарслик ва ўқув-қўлланмалар кўргазмаси ҳамда институт фаолиятига оид расмлардан иборат электрон слайдлар кетма-кетлиги намойиш этилди.
Шундан сўнг меҳмонлар “Тафсир”, “Араб тили” ва “Фиқҳ” фанлари бўйича ўтилаётган дарсларда бевосита иштирок этдилар.
Малайзия делегацияси аъзолари Тошкент ислом институти фаолияти билан танишиб катта таассуротларга эга бўлганликларини билдирдилар ва институт жамоасига муваффақиятлар тиладилар.

Ж.Мелиқўзиев,
Тошкент ислом институти проректори

11680cookie-checkМалайзиядан меҳмонлар келди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting