Меъморлик. Бу санъат турининг пайдо бўлиши инсоннинг турар жойга бўлган эътиёжидан келиб чиққан. Ва одам эстетик табиати уни тобаро гўзаллаштириб боришни талаб этган. Кейинчалик жозибали бўлиш саройлар, масжидлар, хизмат биноларида акс этган. Мисол учун, Испаниядаги Ал-Ҳумо масжиди, Олмониядаги Кёлн жомеъси, Хивадаги Нуриллавой саройи ва бошқалар шулар жумласидандир.

Кўргазмали-амалий санъат. У қадимдан, ҳунармандчилик ривожланиб бориши билан кундалик турмуш эҳтиёжи учун қўлланилдиган ашёларни безаш, меъморий иншоотларни турли нақшлар ва кошинлар воситасида гўзаллаштириш орқали эстетик завқ беради. Мисол учун XVIII- XIX асрлардаги Бухоро-Қўқон услубида нақшланган гўзал мис қумғонлар маънавий қадрият ва санъат даржасига олиб чиқилган.

Рассомлик санъати. Бу қадимги тош асрида ғорлар деворига ишланган расмлардан кўриш мумкин. Мусаввирликда дунёнинг кўриниб турган ранго-ранг бойлигини алоҳида сезгирлик ва эркинлик билан акс эттиради. Кейинчалик постимпрессионизм (лот. пост — кейин ва импрессионизм) — 19-аср охири — 20-аср бошларида франсуз рассомлик санъатидаги асосий йўналишлар (неоимпрессионизм, кубизм, фовизм, наби ва бошқалар)нинг шартли умумлашма номи. Нисбий тасаввурларга мурожаат этар эканмиз, дарҳол санъатнинг табиатга тақлидчилик принципларига тўқнаш келамиз. Зеро, жонсиз табиатга боғлиқ бўлган санъатни ислом қораламайди.

 حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَبْدِ الوَهَّابِ ، حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ زُرَيْعٍ ، أَخْبَرَنَا عَوْفٌ ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي الحَسَنِ ، قَالَ : كُنْتُ عِنْدَ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا ، إِذْ أَتَاهُ رَجُلٌ فَقَالَ : يَا أَبَا عَبَّاسٍ ، إِنِّي إِنْسَانٌ إِنَّمَا مَعِيشَتِي مِنْ صَنْعَةِ يَدِي ، وَإِنِّي أَصْنَعُ هَذِهِ التَّصَاوِيرَ ، فَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ : لاَ أُحَدِّثُكَ إِلَّا مَا سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : سَمِعْتُهُ يَقُولُ : مَنْ صَوَّرَ صُورَةً ، فَإِنَّ اللَّهَ مُعَذِّبُهُ حَتَّى يَنْفُخَ فِيهَا الرُّوحَ ، وَلَيْسَ بِنَافِخٍ فِيهَا أَبَدًا فَرَبَا الرَّجُلُ رَبْوَةً شَدِيدَةً ، وَاصْفَرَّ وَجْهُهُ ، فَقَالَ : وَيْحَكَ ، إِنْ أَبَيْتَ إِلَّا أَنْ تَصْنَعَ ، فَعَلَيْكَ بِهَذَا الشَّجَرِ ، كُلِّ شَيْءٍ لَيْسَ فِيهِ رُوحٌ ، قَالَ أَبُو عَبْدِ اللَّهِ : سَمِعَ سَعِيدُ بْنُ أَبِي عَرُوبَةَ ، مِنَ النَّضْرِ بْنِ أَنَسٍ ، هَذَا الوَاحِدَ
وَفِي رِوَايَة مُسلم والإسماعيلي بِلَفْظ: فَاصْنَعْ الشّجر ومالا نفس لَهُ.

Жони йўқ нарсаларнинг суратларини олди-сотти қилиш ва шунга оид макруҳ саналган ишларҳақидаги 104-боб.
Саъид ибн Абу Ҳасан айтади: “Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ҳузурида эдим. Тўсатдан бир киши келиб: “Эй Абу Аббос! Мен ҳам бир инсонман, тирикчилигим фақат қўл меҳнатидан, мен мана бу суратларни чизаман”, деди. Шунда Ибн Аббос: “Мен сенга фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлаётганларини эшитганимнигина айтиб бераман. У зотнинг “Ким бирор сурат чизса, то унга жон киритмагунича Аллоҳ уни азоблайди. Ҳолбуки у ҳеч қачон жон кирита олмайди”, деяётганларини эшитганман”, деди.

Ҳалиги киши қаттиқ ҳансираб, юзи сарғайиб кетди. Шунда у (Ибн Аббос): “Шўринг қурсин! Агар шуни қилишдан бошқага кўнмасанг сенга мана бу дарахт, ҳар қандай жони йўқ нарсалар(ни чизиш мумкин)”, деди”. Имом Бухорий ривояти. Имом Муслимда эса “дарахт ва жонсиз нарсалар чизиш” деган сўз келади.

Бир йўл тўсилса бошқа йўл пайдо бўлади. Содда қилиб айтилганда жонли нарсаларни расмини чизиш ман қилинганда, жонсиз нарсаларни шундай тасвирландики лол қолмасдан илож йўқ. Демак, рассомчиликда юзага келган йўл дин-диёнатга тўғри келиши керак эди. Натижада китобот ва хаттотлик санъати ҳам ривожланди.

Китобхонликда сийрат ва тасаввур ҳақидаги мавзулар ривожланди. Мисол Имом Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадия” ва олимларнинг ҳаёт тарзига оид китобларни ҳам келтириш мумкин. Уларда инсон ва жонли табиат шунақанги тасвирландики, худди кўз ўнгингизда тургандек гўё. Бу ўз навбатида инсон дунёқарашини янада ривожланишга сабаб бўлди. Буни Гулханийнинг “Зарбул масал” китобини келитириш мумкин. Ё Жалолиддин Румийнинг “Маснавий маънавий”ни келтиришимиз мумкин. Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлари”ни ўқисангиз образларни тасвирдагиданда гўзалроқ тасаввур қилишингиз бор гап.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Аҳрорбек Мадаипов

117820cookie-checkИслом ва санъат (иккинчи мақола)
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting