Абу Бакр Жассос фикрини қувватлаб, саҳоба ва тобеинларнинг “суҳт” сўзи маъноси ҳақида айтган фикрларини келтиради:

Абу Бакр Жассос поранинг ҳаромлиги ҳақида далилларни келтиргач, унинг турлари борасида тўхталади ва пора икки қисмга бўлинади дейди:

– ҳукм чиқаришда пора олиш ва бериш;

– ҳукм чиқаришдан бошқа ўринларда пора бериш ва олиш.

Муаллиф ушбу таклифини бундай изоҳлайди: “Ҳукм чиқаришда пора бериш берувчига ҳам, олувчига ҳам ҳаромдир”.

:قال سبحانه وتعالى: {يَأْخُذُونَ عَرَضَ هَٰذَا الْأَدْنَىٰ}

“…улар мана бу тубаннинг ўткинчи (матоҳи)ни оларлар ва «бизни кечирилади», дерлар”.

Ҳолбуки ундай эмас. Аъроф сурасидаги 10 оятни Имом Бағавий пора бериш деб тафсир қилган.

 Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида асосий тушунчалар берилган бўлиб, унда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ва манфаатлар тўқнашувига доир тушунчаларга таъриф берилган, яъни коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир.

Коррупцияга қарши курашда юқори натижаларга эришган Швеция, Сингапур, Гонконг, Португалия каби давлатларнинг тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, коррупцияни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш коррупцияга қарши курашда муҳим ўрин эгаллайди. Сингапур давлати 1965 йил мустақилликка эришгач коррупция даражаси энг юқори бўлган давлатлар қаторида турар эди. Лекин бу иллатга қарши ўтказилган бир қатор тадбирлар бу давлатда коррупциянинг минимал даражага тушишига олиб келди. Биринчи навбатда бу ерда бюрократик жараёнлар енгиллаштирилиб суд тизимининг мустақиллиги оширилди (судьяларнинг даромадлари ва имтиёзларини ошириш эвазига). Шу билан бирга коррупция жиноятлари учун санкциялар оғирлаштирилиб, фуқароларга коррупцияга қарши жиноятларни тергов қилишда ҳамкорлик қилишда бош тортганлиги учун жуда катта молиявий санкциялар белгиланди.

Тарихдан мисол. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса бу каби қабиҳ ишни қилганга Аллоҳга тавба қилиш кераклиги, халқ ҳам бу каби нопок ишни қилувчини ошкора қилишлиги, чунки одамларнинг сукут сақлаши унинг гуноҳ ишига иқрори бўлишлиги, шу билан маънавий-ҳиссий ёмонлик барчага тарқалишини айтиб ўтган.

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу даврида Зоби ибн Ҳорис деган шахс порахўрлик қилганда қамоқ жазоси таъйинлади.

Бир қатор давлат идораларида оммавий “тозалашлар” ўтказилиб бу жараёнлар телеканаллар орқали бутун мамлакатга намойиш қилинди. Юқорида санаб ўтилган омилларнинг ҳаммаси Сингапурни қисқа муддатларда коррупция даражаси энг паст мамлакатлар рўйхатида илғор давлатлар қаторига олиб чиқди. Шунингдек, давлат хизматчисининг аҳлоқ стандартларига риоя этишини қаттиқ назорат остига олиш ҳам Сингапур давлатида коррупцияга қарши курашда муҳим дастаклардан бири бўлиб хизмат қилади. 9 декабрь БМТ томонидан бутун дунёда коррупцияга қарши кураш куни деб эълон қилинган. Коррупсияни йўқ қилишда молиявий шаффофликни талаб этади

Иймон заифлиги: Яъни Аллоҳ таолодан қўрқмаслиги, Аллоҳни яхши танимаслиги, ҳаётидаги қадрият ва диний мезони бузилгани.

Иқтисодий: Тангликдан вужудга келади. Ишсизлик, ойлик маошни пастлиги ва ҳ.к.

Очкўзлик, эгаистлик. Мансабидан бойлик орттириш йўлида фойдаланиш каби.

Дарҳақиқат, Коррупция – мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат. Нафақат мамлакат балки, ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллатдир.

Маънавий-маърифий ва иқтидорли талабалар билан

ишлаш бўлими услубчиси Аҳрорбек Мадаипов

 

117880cookie-checkЛаънатланган тоифалар (2-мақола)
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting