Она-Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизни илму фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналар ва таълим-тарбия ишига мутасаддиларнинг доимий ҳаракатлари ҳам ғоят аҳамиятлидир.

2020 йил 3 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти раҳбариятининг талабалар билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашуви ташкил этилди. Тадбирда ТИИ ректори У.Ғафуров, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, молия ва иқтисод ишлари проректори Ҳ.Аманов ҳамда 1 ва 2-курс талабалари иштирок этдилар.

Тадбир бошида институт ректори У.Ғафуров талаба ёшларни 2019-2020 ўқув йили иккинчи семестри бошланиши билан қутлаб, янги семестрда муваффақиятлар тилади. Сўнг Ректор томонидан  Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг юртимиз фаол ёшлари билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда учрашуви ва Олий Мажлисга қилган тарихий Мурожаатномасида ёшлар ҳақидаги фикрлари ҳамда  2020 йилнинг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилишининг чуқур мазмун-моҳияти талаба ёшларга етказилди.

Очиқлик ва шаффофлик тамойили устуворлигида ўтказилган учрашувда сўнгги йилларда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада ўз навбатида талаба-ёшларнинг зиммасидаги масъулиятга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, бугунги кунда ҳар бир толиби илм учун ота-оналари ва яқинлари томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда, илм-маърифатга бўлган рағбатларини кучайтириши келажакда ўз соҳасини етук мутахассиси бўлиб, Ватанимиз истиқболига, унинг тинчлиги ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўша оладиган юксак маънавиятли шахс бўлмоқ талаб этилади.

Очиқ мулоқот давомида талаба ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ректор уларнинг таклифлари йўналиши бўйича проректорларга топшириқлар берди.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли
ёшлар билан ишлаш бўлими
бошлиғи А.Олимов

118790cookie-checkСАМИМИЙ ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting