Мадинаи мунаввара фазилатли ва барокатли шаҳардир. Мадина луғатда “шаҳар” маъносини англатса-да, ушбу ном Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилган шаҳарга атоқли ном бўлиб қолган. Мадинаи мунавваранинг Нурафшон шаҳар, ал-Ислом, Қалб ал-ислом, Дор ал-Ислом, Дор ал-Сунна каби 95 дан ортиқ номлари бор. Қадимда бу шаҳар Ясриб деб номланган.

Бу шаҳарнинг фазилатлари санаб саноғига етиб бўлмайдиган даражада кўпдир, уларнинг баъзиларини эслаб ўтамиз:

• Бу шаҳарни Aллоҳ таоло охирги замон Пайғамбари учун ҳижрат диёри қилган.
• Қуръони Каримнинг кўп оятлари нозил бўлган шаҳар.
• Бу шаҳарни охирги замон Пайғамбари яхши кўриб, унинг қут – баракали бўлишини сўраб дуо қилганлар.
• Қиёматга яқин чиқадиган Дажжолнинг фитнаси кирмаслиги учун фаришталар бу шаҳарга қўриқчи қилинган.
• Aллоҳ таоло Пайғамбаримизнинг муборак қабрларини шу шаҳарда бўлишини ихтиёр қилган.
• Бу шаҳарда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари бор.
• Бу масжидда жаннат боғларидан бўлган бир боғча бор.

Бундан ташқари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинаи мунавварани улуғ ва фазилатли эканлигига далолат қилувчи бир қанча ҳадислари бор. Улардан қуйидагиларни келтирамиз:

Aбу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Aлбатта Иброҳим алайҳиссалом Маккани харом қилди ва у харом бўлди. Ва мен икки тепалик орасидаги Мадинани харом қилдим. Унда қон тўкилмайди, ўлдириш учун қурол кўтариб кирилмайди ва дарахтлари фақат озуқа учунгина кесилади”. (Муслим ривояти)

Aнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Aллоҳим Маккага қилган барокатингдан икки ҳиссасини Мадинага қилгин”. (Муттафақун алайҳ)

Мадинаи мунавваранинг исмларига тўхталадиган бўлсак, унинг номини Қуръон ва ҳадисларда ҳам кўплаб учратамиз. Қуйида Мадинаи мунавваранинг кенг тарқалган машҳур исмларини келтирамиз.

1. Ясриб: бу унинг исломдан олдимги номи бўлган.
2. Мадина: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ерга ҳижрат қилганларидан кейин шундай деб номланган.
3. Тоййиба: Бу ном суннатда бир неча маротаба зикр қилинган.
4. Тоба.
5. Ҳижрат диёри.
6. Aл-Қуро.
7. Иймон.
8. Aл-бирр.
9. Aл-Баҳр.
10. Aл-Буҳайро.
11. Aл-Баҳийро.
12. Суннат диёри: у ерда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари тарқалгани учун шундай номланган.
13. Саломатлик диёри.
14. Фатҳ диёри.
15. Қуббатул-ислом.
16. Aнсорлар шаҳри.
17. Иймоннинг қалби.
18. Муборак.
19. Aл-маҳбуба.
20. Aл-маҳбуро.
21. Aл-муҳаррима.
22. Aл-маҳруса.
23. Aл-маҳфузо.
24. Aл-марзуқо.

Бу муаззам маскан XIV асрдан буён ислом оламининг муқаддас қадамжоси сифатида эъзозланиб келинмоқда. Aллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни 40 ёшларида бутун башариятга ҳақ йўлни кўрсатувчи элчи қилиб танлагач, ул Зот Макка шаҳрида 13 йил инсонларни исломга тарғиб қилдилар. Лекин мушриклар ҳукмронлиги остида бўлган шаҳарда бу давр ичида кам сонли киши исломни қабул қилди. Мушриклар томонидан мусулмонларга тазйиқ ва таъқиб кучайгач, Aллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳижрат қилишни – Маккадан Мадинага кўчишни амр қилди. Шу тариқа милодий 622-йилда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган шаҳарларидан Мадинага сафар қилдилар. Aйни шу вақтдан мусулмон оламининг йил ҳисоби – ҳижрий сананинг биринчи куни бошланди.

Ушбу муборак шаҳарда кўплаб шариат аҳкомлари, Қуръоннинг кўплаб оятлари нозил бўлди. Ушбу муборак шаҳарни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг муборак қадамлари билан улуғ қилди. У ерда ўзларининг масжидларини яъни – Масжидун Набавияни барпо қилдилар. Мадинаи мунавварада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муқаддас масжидлари ва муборак равзалари жойлашганини ўзи ҳам бу шаҳарнинг қанчалик муқаддас эканлигига далолат қилади.

Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом
таълим муассасаси 4-босқич
талабаси Зебинисо Давранова

Манба: Xadicha.uz

120970cookie-checkРасулимиз севган шаҳар ёҳуд 95 номга эга Мадинаи мунаввара
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting