Буюк инсонлар келажакка ибрат намунаси, шунингдек тарихнинг туб бурилиш нуқталарида, миллатни бирлаштирувчи, руҳан юксалтирувчи шахслар ҳисобланади. Ана шундай тарих ва келажак кўприги бўлган Мир Алишер Навоий ҳисобланади.

Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент ислом институтида шоир таваллудининг  579 йиллиги муносабати билан Ҳазрат Алишер Навоий валиюллоҳ олим мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Навоийга атаб “Навоийдан чу топқайлар навое” ва “Арбаин” каби ёзган асарлар муаллифи Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори ўзининг сермазмун маърузалари билан иштирок этди. Тадбир сўнггида талабаларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди.

Жумладан Ҳасанхон қори мутафаккир ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди. Алишер Навоий аввало бутун кучини мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатишга қаратди.     Шуни қувонч билан айтиш жоизки, Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижоди фақат ўзбек адабиётидагина эмас, балки жаҳон адабиётида ҳам салмоқли ўринга эга.     “Хамса” достони Навоий ижодининг дурдонаси саналади. Яна унинг “Тарихи мулуки Ажам”, “Мажолис ун- нафоис”(Тасаввуф ҳақида), “Муншаот”, “Мезон ул-авзон”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”, “Насоим ул-муҳаббат”(Тасаввуф ҳғақида),  “Девони Фоний”, “Лисон ут-тайр”, “Муҳокамат ул-луғатайн”(Атамалар), “Маҳбуб ул-қулуб”, “Назм ул-жавоҳир”, “Тарихи анбиё ва ҳукамо”, “Сирож ул-муслимин”, “Арбаин” каби бебаҳо асарлари мавжуд.

Исломда мазкур асослар билан йўғирилган шеърият доимо ардоқланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жоҳилият шоирларининг шеърларидан айрим ҳикматли сўзларни маъқуллаб, мақтаганлар ва айрим саҳобаларни шеър айтишга ундаган холатлари ҳам бўлган. Саҳобаи киромларнинг ичида шоирлари ва шеър ёд олганлари ҳам кўп бўлган. Бир қатор мужтаҳид уламоларимизнинг девонлари ҳам бор. Мисол учун, мумтоз адабиётимизга назар соладиган бўлсак, уларнинг ҳам ушбу кўрсатмалар билан йўғирилганини кўрамиз. Улар асрлар оша кишиларни иймон-ибодатга, ҳалол-покликка, одоб-ахлоққа ундаб келди, динмиз таълимотларини кенг оммага етказишда катта ҳисса қўшди.

Хулоса қилиб айтганда, сўзнинг инсонга, жамиятга таъсири катта. Бундан эзгулик йўлида, тақво-ибодат йўлида унумли фойдаланиш керак, аксинча йўл тутишдан сақланиш лозим. Зотан, шу сўз туфайли одамлар бир-бирларига дўст-душман бўлади. Биргина сўз бутун бошли давлатлар ўратасида ҳамкорликка ҳам, аёвсиз урушларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Кишиларни яхшиликка ундашда ҳам, ёмонликка чорлашда ҳам шу сўздан фойдаланилади. Бугунги ахборот юришларининг ҳам асосий қуроли шу сўз экани ҳеч кимга сир эмас. Зеро, Ҳазрат Навоий таъкидланларидек, Аллоҳ Ўзи бутун борлиқни биргина «Бўл!» деган сўз билан яратган. Сўзга бу қувватни У Зотнинг Ўзи берган. Шеър эса ана ўша сўзнинг тиғи қайралиб, сайқалланган шаклидир.

Дарҳақиқат, Навоий асарлари халқимиз учун маънавий қувват ва юксалиш манбаи бўлди.

ТИИ матбуот котиби

121320cookie-checkҲазрат Алишер Навоий валиюллоҳ олим
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting