Mуҳтарам Президентимиз Шавкат Mирзиёевнинг ташаббуслари билан ташкил этилган беш ташаббуснинг иккинчи “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган” банди ижроси ўлароқ, Тошкент ислом институтининг 1-курс талабалари Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди.

Ташриф асносида ҳадис илми мактабида таълим олаётган талабалар билан спортнинг футбол, волейбол ҳамда теннис турлари бўйича ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Бу ўйинлар жуда қизиқ ва таассуротларга бой тарзда ўтди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов ҳамда Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси З.Бегматов ташаббуси остида ташкил этилган спорт мусобақасида дўстлик ғалаба қозонди.

1-курс талабаси С.Нақибхонов

121860cookie-checkСпорт дўстлик элчиси
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting