Ўзбекистон мустақилликка эришгач, демократик ҳуқуқий давлат ва бозор иқтисодиётини қарор топтириш йўлида катта қадам қўйди. Демократик тартиботларни ҳаётга олиб кирувчи, демократик сиёсий тизим таркибий тузилмаларини ҳамда фуқаролик жамияти бўғинларини вужудга келтирувчи, инсон ҳуқуқлари кафолатлари тизимини қарор топтирувчи қонунлар қабул қилиниб, амалда ишлай бошлади. Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар демократик қонунларга асосланган тарзда олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Миллий университети “Ижтимоий фанлар” факультети Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А. Абдухалилов ТИИнинг 4-босқич талабаларига “Демократиянинг шаклланиш тарихи” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Давра суҳбатида демократиянинг яратилиш тарихи, унинг келтириб чиқарувчи омиллари ҳақида талаба-ёшларга атрофлича маълумот бериб ўтди. Тадбирда “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Қ.Қаюмов ҳам иштирок этиб, мавзу доирасида талабаларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди.

ТИИ матбуот хизмати

122650cookie-check“Демократиянинг шаклланиш тарихи”
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting