Улуғ манбашунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов бугун 80 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан 28 февралъ куни Тошкент ислом институтида ҳам юбилей тадбири бўлиб ўтди. Шунингдек, ТИИ раҳбарияти ва устоз-талабалари иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда У.Уватовнинг илм-фан йўлидаги хизматлари юксак эътироф этилиб, Президентимиз томонидан “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирлангани билан муборакбод этилди. Сўнг ТИИ ректори У.Ғофуров томонидан институт жамоаси номидан ташаккурнома топширди. Профессор олим ўзининг ҳаёт йўли, дастлаб ота-онаси Ирригация институтига ўқишини хоҳлашгани, ушбу олий ўқув юртда 2 йилгина ўқигани, сўнг ўзи ёқтирган 1958-1964 йилларда Тошкент давлат университетида. филология соҳасига ўтгани ҳақида эслаб ўтди. Шунингдек, ислом маданияти ва илм-фанини ривожлантириш, буюк аллома ва мутафаккирларимиз илмий меросини тадқиқ этиш ҳамда халқаро миқёсида кенг тарғиб этиш борасидаги кўп йиллик самарли меҳнати, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий анъана ва қадриятларимизни мустаҳкамлаш ишига қўшган алоҳида ҳиссаси, чуқур билим ва юксак салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат ва аждодлар меросига ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳақида айтиб ўтди. Шундан сўнг устоз А. Тошпўлатов Миср, Ироқ ва Ливия мамлакатларида таржимонлик фаолияти билан шуғуллангандаги хотиралари ва араб халқлари минталитети ҳақида саволларига ва бошқа устоз-талабаларнинг саволларига самимий жавоблар бердилар.

Дарҳақиқат, олим У.Уватов ТИИда ҳам устоз-талабаларга малака дарсларини ўтиб, докторлик бўйича ўз тавсияларини ҳамиша бериб боради. Ҳозирда 2017 йилдан бери Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига раҳбарлик қилиб келмоқда.

Институтимиз жамоаси номидан атоқли олим У.Уватовнинг илмий-ижодий ишлари билан бирга, устознинг ўзлари ҳам ҳали илмий изланишларини давом эттиришларига ҳамда кўплаб янгидан янги шогирдларни юртимиз ва дунё илмий жамиятига етказиб беришларига тилакдошмиз. Устоз Убайдулла Уватовнинг динимиз равнақи, Ватанимиз фаровонлиги, илм-фан ривожи йўлида, баркамол авлодга билим бериш баробарида уларнинг қалбига инсонга хос энг гўзал эзгу хислатларни, меҳр-оқибат ва одамийлик туйғуларини сингдириб бориш ишларида Аллоҳ таоло доим мададкор бўлсин, қилган эзгу ишлари, меҳнатларининг роҳатини узоқ йиллар давомида кўриш муҳтарам устозга насиб этсин!

ТИИ матбуот хизмати

122710cookie-checkИлм-фан фидокори
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting