Жаҳон бўйича 20 дан ортиқ давлатдан 70 га яқин олимлар иштирок этаётган конференция натижалари бўйича Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуровнинг Ўзбекистон 24 каналига берган интервъюларида, охирги 3 йил ичида юртимизда амалга оширилаётган барча соҳадаги ислоҳотларни дунё ҳамжамияти ижобий баҳолаётганини айтиб, конференция иштирокчилари қуйидаги фикрларни илгари сураётгани ҳақида таъкидлаб ўтди. Жумладан;

  • Имом Мотуридий мажмуасини ташкил қилиш;
  • Унинг асрлари бўйича электрон кутубхона яратиш;
  • Ижобий ва танқидий мақола-китобларини чоп этиш;
  • Мотуридий асарларини чет тилларига таржима қилиш;
  • Араб ва бошқа давлатларда Мотуридий таълимоти бўйича мусобақалар ташкил қилиш;
  • Ғолибларни мастер класс дарсларига устоз сифатида таклиф қилиш;
  • У зотнинг ҳаёти, ижоди ҳақида турли ҳужжатли филм, кино, мултфилмлар ишлаш орқали дунё ҳамжамиятига танитиш;
  • Самарқанддаги бошқа уламоларни ҳам ҳаётларини ёритиш;
  • Барча диний таълимда таҳсил олаётган талаба-тадқиқотчиларга янада чуқур ўрганишлари учун кенг шароитлар яратиш каби масалалар кўрилмоқда…

ТИИ матбуот хизмати

123710cookie-checkОхирги 3 йил ичида юртимизда амалга оширилаётган барча соҳадаги ислоҳотларни дунё ҳамжамияти ижобий баҳоламоқда
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting