Етук кадрларни тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, илмий фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳозирги замон талаби ҳисобланади. Халқаро стандартларга мос тарзда профессор-ўқитувчиларимиз иштирокида семинарлар, миллий модул таълими, қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиб келинмоқда. Зеро, муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Бу ҳали бугунги эҳтиёж, замон талаби, ислоҳотлар шиддатига мос кадрларни тарбиялашимиз керак. Бу масала бизнинг келажагимиз, бизнинг эртанги кунимиз”, – деган сўзлари бежиз эмас албатта.

Шу мақсадда 6 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири С.Шерхонов, Ҳуқуқшунослик бўлими мудири И.Марданов, Тошкент ислом институти ректори У.Ғофуров ва Ўқув ва услубий бўлими бошлиғи Ш.Шаджалилов иштирокида 2-давра 1-курс талабаларига  “Диний соҳада илғор кадрлар мамлакатимизга керак” мавзуида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда бир қатор масалалар хусусан, кадрлар соҳавий малакасини ошириш, диний билим, хорижий тиллар ва тажрибаларни пухта ўрганиши учун етарли даражада шарт-шароитлар яратиб берилаётгани эслатиб ўтилди. Шунингдек, миллий модел ҳисобланган тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бири ҳисобланган диний соҳа вакили ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни замон талабларига жавоб берадиган даражада ташкил этилаётгани, бундан эса фақат таълим олувчиларнинг юксак тайёргарлилик даражаси, малакаси, маданий ва маънавий-ахлоқий савиясининг сифатига нисбатан қўйиладиган зарур талабларни белгилаб берувчи таълим стандатларига жавоб бера олиши керак эканлиги, ўз устида кўп ишлаш, институтнинг ички тартиб қоидаларига риоя қилиш кераклиги, шунингдек, таълим учун тўсиқ бўлаётган муаммолар, уларни ислоҳ қилишнинг омиллари ҳақида тавсиялар берилди. Бундан ташқари касб малакасини узлуксиз ошириб боришга кўмаклашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Дарҳақиқат, бундай эътибор яқин келажакда ўз самарасини беради. Зеро, диний соҳада жадал ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда аждодларимиз анъана ва хориж тажрибасини мувоқлаштирган ҳолдаги мос илғор кадрлар мамлакатимизга ҳар қачон муҳим.

ТИИ матбуот хизмати

124270cookie-checkДиний соҳада илғор кадрлар мамлакатимизга керак
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting