2020 йил 10 март куни Тошкент ислом институтига Туркиянинг Муҳаммад Фотиҳ Султон университети ўқитувчиси, мотуридийшунос олим, доктор Аҳмад Саъд  Даманҳурий ташриф буюрди. Институтнинг устоз ва талабалари билан учрашиб, суҳбат ташкил қилинди.

Олим суҳбат давомида имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари, устоз ва шогирдлари, илмий фаолиятлари ҳақида батафсил маълумот бериб, Мотуридийлик эътиқодий мазҳаби келиб чиқиши, ривожланиб бориши ҳақида қимматли маълумотлар берди.

Жумладан олим ўз маърузасида “Мотуридий Афлотундан кейинги иккинчи файласуф” деган фикрни билдириб ўтди. Шунингдек, олим Ўзбекистонга келишдан аввал мамлакатдаги диний соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ҳақида эшитганини ва бундан хурсанд эканини таъкидлади.

Сўнгги йилларда юртимизда муқаддас ислом дини ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ алломалар ҳаёти ва фаолияти, уларнинг маънавий меросини ўрганишга қаратилган алоҳида эътибор туфайли имом Мотуридий ва унинг мотуридия таълимоти ҳам кенг ўрганилмоқда. Хусусан, бир неча кун олдин Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтиб, унда дунёнинг 70 га яқин давлатидан кўзга кўринган уламолар, етакчи олий таълим муассасалари олимлари иштирок этишди.

Соатмурод Примов

Тошкент ислом институти

 “Ақоид ва фиқҳий фанлар”кафедраси мудири

124560cookie-checkМотуридийлик таълимоти
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting