Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига биноан, жорий йил 16 мартдан барча таълим муассасаларида, жумладан, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинди ва ўқишлар тўхтатилади. Шуни инобатга олган ҳолда талабалар ва йўловчиларнинг ўз вақтида манзилларига етиб олишни таъминлаш бўйича Транспорт вазирлиги зарур чораларни кўрмоқда.

Хусусан, “Тошкент” автовокзалидан кунига шаҳарлараро 17 та йўналиш бўйича 35 та қатнов орқали 1800 нафар йўловчи ташилган бўлса, йўловчилар оқимининг бирдан ортиши сабаб бугуннинг ўзида “Uzautotrans service” корхонаси яна қўшимча 35 та қатновни йўлга қўйди. Жами 70 та қатнов орқали ҳозирда 4000 га яқин йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда.
Республикамиз вилоятларига борувчи йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Тошкент” автовокзали 24 соат давомида фаолият юритмоқда. Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда “Тошкент” автовокзалидан шаҳарлараро йўналишларда яна қўшимча автобуслар қатнови жорий этилишини маълум қилинган Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги сайтида.
125360cookie-checkЙўловчилар оқимининг ортгани сабаб “Uzautotrans service” корхонаси қўшимча қатновларни йўлга қўйди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting