Тонгим отиб, ботмоқдадир қуёшим,
Сени бу дил истамоқда, Маъҳадим!
Аста тугаб менинг сабру бардошим,
Сени кўнгил қумсамоқда, Маъҳадим!

Жоҳиллик занжирим ечганим – ўзинг,
Маърифат йўлимни очганим – ўзинг,
Динимни билай деб шошганим – ўзинг,
Сени кўнгил қумсамоқда, Маъҳадим!

Қалбим дардларига ўзингсан малҳам,
Барча ғамларимга берурсан барҳам,
Қани энди сенда ўтса ҳар лаҳзам,
Сени кўнгил қумсамоқда, Маъҳадим!

Устозлар даврасин, айтар сўзларин,
Самимий табассум, нурли юзларин
Кўрмоқ истаётир яна кўзларим,
Сени кўнгил қумсамоқда, Маъҳадим!

Бир-биридан ажойиб ҳамдарсларим
Мен-ла баҳам кўрган менинг дардларим,
Уларсиз ва сенсиз кўнглимдир ярим,
Сени кўнгил қумсамоқда, Маъҳадим!

Сенда ҳосил бўлажак чарчоқларни,
Дарс учун чалинган қўнғироқларни,
Қалбимга тўлдириб рангсиз доғларни
Сени кўнгил қумсамоқда, Маъҳадим!

Олам ташвишидан бўлибон паноҳ
Билимлар ўчоғи, муқаддас даргоҳ,
Олимлар маскани, зиёга ҳамроҳ,
Сени кўнгил қумсамоқда, Маъҳадим!

Дақиқа ўтади, ўтмоқда соат,
Сени бу дил истамоқда, Маъҳадим!
Сенинг фироғингда қилолмай тоқат,
Сени кўнгил қумсамоқда, Маъҳадим!

205- гуруҳ талабаси Қобулов Оятуллоҳ

Siz nima deysiz, fikr bildiring!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting