Фаришталарда ухлаш ва чарчаш сингари инсонлар ва бошқа жониворларга хос сифатлар бўлмайди. Бунга қуйидаги оят далолат қилади:

“Улар кечаю кундуз тасбеҳ айтарлар. Чарчамаслар” (Анбиё сураси, 20-оят).

Яъни, фаришталар доимий равишда ибодат билан машғул бўлиб турадилар. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, инсонлар нафас олишдан чарчаб қолиб, бир оз “дам олишга” асло тўхтамаганларидек, фаришталар ҳам ибодат қилишдан асло тўтамайдилар.

Фаришталар ниҳоятда гўзал суратда яратилган махлуқотлар ҳисобланади. Бунга қуйидаги оятда далолат бор:

“У (Муҳаммад)га шиддатли қувват эгаси таълим берди. Миррат эгаси кўтарилди” (Нажм сураси, 5-6 оятлар).

Ушбу оятдаги “Зу мирротин” сўзини Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу “гўзал кўриниш эгаси”, деб тафсир қилган.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

129590cookie-checkФаришталар ухлайдиларми, улар қандай суратда бўладилар?
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting