Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни икки даражага ажратганлар:

1. Фарз даражадаги муҳаббат;
2. Фазилат даражадаги муҳаббат.

Фарз даражадаги муҳаббат деганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий билан билдирилган барча ҳукмларни рози бўлиб, улуғлаб ва тўлиқ таслим бўлиб, қабул қилиш тушунилади. Яъни, у зотнинг Аллоҳ таоло ҳузуридан келтирган барча шаръий ҳукмларини муҳаббат билан қабул қилиш, ҳар бир мўмин кишига фарз ҳисобланади.

Фазилат даражадаги муҳаббатда эса, мусулмон кишининг барча ишларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига тақлид қилиб яшашни яхши кўриши тушунилади. Яъни, ейиш-ичиш, кийиниш, муомала ва ҳакозо ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида у зотнинг кўрсатмаларига амал қилиб яшашга муҳаббатли бўлиш, ҳар бир мўмин киши учун улуғ фазилат бўлади.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

129890cookie-checkМУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЯХШИ КЎРИШНИНГ АҲАМИЯТИ (иккинчи мақола)
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting