3. У зотнинг берган хабарларини тасдиқлаш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган хабарларини тасдиқлаш ва у зотни ёлғон гапиришдан пок деб билиш иймон тақозоси ҳисобланади.

4. У зотнинг кўрсатмаларига эргашиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли бўлиш у зотнинг феъллари ва сўзларига эргашишни тақозо қилади. Зеро у зотга эргашиш иймоннинг асли экани ва жуда улкан бахту-саодатга сабаб бўлиши Қуръони каримда баён қилиб қўйилган:

“Сен: “Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилади!, деб айт” (Оли Имрон сураси, 31-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига эргашиш аслида у зотга бўлган муҳаббатнинг самараси ҳисобланади. Бу ҳақда шоирлардан бири ҳикматли шеър ёзган:

تَعْصِي الْإِلَهَ وَأَنْتَ تُظْهِرُ حُبَّهُ هَذَا مُحَالٌ فِي الْفِعَالِ بَدِيعٌ
لَوْ كَانَ حُبُّكَ صَادِقًا لَأَطَعْتَهُ إِنَّ الْمُحِبَّ لِمَنْ يُحِبُّ مُطِيعٌ

Даъвойинг муҳаббат, қилмишинг исён
Кўрдим бу ишингда ёлғону ғалат.
Аллоҳга қуллик қил, эй саркаш инсон,
Муҳаббат тоатни қилади талаб.

Яъни Аллоҳга муҳаббатли бўлиш У зотга итоат этишни вожиб қилганидек, Расулуллоҳни яхши кўриш ҳам у зотнинг кўрсатмаларига эргашишни тақозо қилади.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

130390cookie-checkМУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЯХШИ КЎРИШНИНГ АҲАМИЯТИ (бешинчи мақола)
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting