Дурадгор анча кексайиб қолди. Энди унинг кўзларидаги нур сўниб бармоқларида куч қолмаган эди. Қўллари шу қадар қалтирар эдики, ҳатто, таомланиш асносида овқатни дастурхонга тўкиб юборар эди. Унинг ўғли ва келини эса отахон буни эҳтиётсизликдан қилмоқда деб ўйлаб жаҳлланар эдилар. Охир-оқибат улар қариянинг овқатланадиган жойини алоҳида қилишди. Ўзлари хонтахта атрофида ўтирар, қария эса ерда овқатланар эди.

Дурадгорнинг кенжа набираси Ҳасан бобоси учун жуда қайғурар, овқатланаётган пайтда унинг қўлларидан ушлаб ёрдам берар эди. Кунлардан бир куни қария ёшли кўзлари билан хонтахта атрофидагиларни кузата туриб қўлидаги ликопчани тушириб юборди ва у синди. Бу эса оила аъзоларини янада жаҳлини чиқарди. Улар бечора қарияга ҳақоратомуз ва қўпол танбеҳлар билан ташланишди. Овқатни эса шундан кейин пластик ликопчада берадиган бўлишди.

Бир куни дурадгорнинг ўғли хотинига меваларни пластик ликопчага солмасликни айта туриб: “Бу ликопчаларни ташлаб юбор!”-деди. Ҳасан эса иккита ликопчани алоҳида ажратиб қўйиб: ”Онажон буларни ташлаб юборманг келажакда керак бўлади”- деди. Отаси қизиқсиниб: “Буларни нима қиласан, ўғлим?” – деди. Ҳасан жавобан: “Сизлар қарганингизда овқатни мана шу ликопчаларда бераман”-деди.

Ўғлининг бу гапини эшитган Ҳасаннинг ота-онаси кекса отахонга қилган ишидан жуда афсусландилар ва уни хонтахта атрофида ўтиришга таклиф қилишди. Агар улар ота-онага яхши муносабатда бўлиш инсонни жаннатга етаклайдиган амаллардан эканлигини билганларида ўзларини бундай тутмаган бўлар эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада қандай яхши сўзни айтганлар:

رضا الرب في رضا الوالدين و سخط الرب في سخط الوالدين

“Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир. Аллоҳнинг ғазаби ота-онанинг ғазабидадир”. (Термизий, Бирр 3-ҳадис)

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси

130580cookie-checkПластик ликопча
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting