Моҳи Рамазон кириб келди, аммо бу йилги муқаддас ойнинг бошланиши аввалгиларига ўхшамайди. Сабаби, дунё бўйлаб пандемия тарқалган. Шундай бўлса-да, ҳар йилгидек мусулмонлар хурсанд. Рамазон икки дунё саодатига васила бўлганлиги учун рўза тутишни қувонч билан қарши оладилар. Улар ушбу ойда қилинган ибодатлар самараси ўлароқ бутун дунё пандемия балосидан халос бўлишига умид қилмоқдалар. Давлатларда карантин ва чекловлар турлича бўлганлиги сабабли, мусулмонлар имкон қадар жамоат бўлиб ибодат қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Юртимизда ҳам карантин, одамлар ўз уйларида оила аъзолари билан таровиҳ намозларини ўқимоқдалар, ифторлик қилмоқдалар.

Хўш, дунё мусулмонлари Рамазонни қандай кутиб олдилар ва пандемия шароитида Рамазоннинг илк кунларини қай ҳолатда ўтказмоқдалар.
1. Банкок, Таиланд:


2. Ҳилолни кузатиш пайти, шом намози. Кейптаун, Жанубий Африка:


3. Жума намози. Қуддуснинг эски шаҳар қисми, Фаластин:


4. Жума намози. Пешавор, Покистон:


5. Ипдонезиялик мусулмон масжидда ёлғиз намоз ўқимоқда. Ямби, Индонезия:


6. 52 ёшли индонезиялик мусулмон оиласи билан уйда қолиб таровиҳ намозини ўқимоқда. Янги Жакарта, Индонезия:


7. Шишали ниқоб таққан мусулмон, масжиддаги биринчи таровиҳ намозидан сўнг. Банкок, Таиланд:


8. Жамоат намози ўқилмаётган Сулаймон масжиди. Истамбул, Туркия:


9. Имом-хатиб Бенямин Идрис онлайн хатми Қуръон қилмоқда. Пенцбург, Германия:


10. Жамоат намозлари ўқилмаётган Жакартадаги энг катта Истиқлол масжиди, Индонезия:


11. Таиландлик мусулмон масжид яқинида туриб қиблага қараб дуо ўқимоқда, Банкок:


12. Масъуллар ва талабалар Мусарин масжиди томида ҳилолни кузатишмоқда. Жакарта, Индонезия:


13. Жума намози. Карачи, Покистон:


14. Манама, Баҳрайн:


15. Қўлбола мушак тутган болакай Рамазон кириб келишини нишонламоқда. Ғазо кўчалари, Фаластин:


16. Масжидул Ҳаром ходими каъбапўшни мушки анбар билан артмоқда:

Фотосуратлар Reuters ахборот агентлиги сайтидан олинди

Ҳадис ва ислом тарихи фанлари ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев тайёрлади

131110cookie-checkПандемия шароити Рамазон кириб келди – Фотолавҳалар
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting