Эй инсонлар! Аллоҳга ва Унинг Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтиринглар ҳамда У Зот Сизларни халифа қилиб қўйган нарсалардан, яъни вақтинча қўлларингизда турган, эрта бир кун сизлар истасангиз-истамасангиз ўзгаларни қўлларига ўтиб кетадиган Аллоҳ берган мол-давлатдан инфоқ-эҳсон қилинглар! Бас, сизлардан иймон келтирган ва инфоқ-эҳсон қилган зотлар учун катта ажр-мукофот бордир! (Ҳадид сураси 7-оят)

Халифа деб таржима қилинган сўз Қуръонда “мустахлафийна” деб келади.
Бу сўз луғатда ўзини ўрнига бирор кишини ўринбосар қилмоқ маъносида- эгасини ўрнига бир ишни бажарадиган кишига ишлатилади.

Масалан: мол-мулк, сиз унда мустахлафсиз, яъни у сизни қўлингизда омонат, ҳақиқий эгаси сиз эмассиз, омонатдор қўлсиз холос! Уни сизга Аллоҳ кўрсатган ўринга ишлатишингиз учунгина берилган!

Бир туда туяси бор аъробийдан сўрашди, бу туялар кимники? Аъробий гўзал жавоб берди: Мени қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки! Мени қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки! Яъни, бу Аллоҳники! Мен уни тасарруф қилишга масъулман холос.
Мустахлаф сўзини яна ҳам кенгроқ тушунсак, мол-мулкда сиз мустахлафсиз.

Сиҳат-саломатлик! Сиз унда мустахлафсиз! Уни ўзини ўрнида ишлатишингиз лозим бўлади.
Жамиятда ҳар бир кишини ўз вазифаси, ўрни бор. Сизни ҳам ўз ўрнингиз, вазифангиз бор. Ночорга ёрдам бериш, кучсизни ҳимоя қилиш ҳам жамият аъзоларини вазифаларидан бири хисобланади.

Аллоҳ сизга илм берган. Сиз унда мустахлафсиз! Ўзини ўрнида ишлатишга, яхши-ёмонни эслатишга, ҳалол-харомни билдиришга масъулсиз! Аллоҳни олдида жавобгарсиз!

Аллоҳ айтади: “Мен ерда Одамни халифа қилмоқчиман” (Бақара сураси 30-оят).

Инсон-Аллоҳ уни қўлига мол-мулк бериб, уни омонатдор қўл қилган Аллоҳни ердаги халифаси. Мол-мулк бизники эмас. Аслида бизники бўлмаган нарса қандоқ қилиб бизники бўлсин. Яъни, мени қўлидаги мулк меники эмас, уни қўлидаги мулк уники эмас, сизни қўлингиздаги мулк ҳам сизники эмас. Биз уни ҳақиқий эгаси эмасмиз. Биз танавул қилсак тугатамиз, кийсак эскитамиз ва аммо, садақа қилганимизнигина ўзимизга олиб қоламиз!

Бир одам Пайғамбар алайҳиссаломга бир қўйни ҳаммасини тарқатдим фақатгина қули қолди холос деди. Шунда Росулуллоҳ алайҳиссалом: Йўқ ундай эмас, қўлидан бошқа ҳаммасини олиб қолибсан, дедилар. Яъни, садақа қилганинг охиратга захира бўлиб ўзингда қолади. Олиб қолганинг тугаб тамом бўлади.

Эй биродарим! Мустахлаф сўзи жуда кенг маънода тушунилади. Масалан сени мошинанг бор, сен унда мустахлафсан. Хақиқатда ёрдамга мухтожларни хожатларига уни ишлатсанг уни ҳаққини адо этган бўласан. Гуноҳ, кўнгилхуши учун ёки шунчаки айланиб келиш учун эмас, ҳақиқатда шунга эхтиёжи бор, чорасиз турган одамга ёрдам беришга масъулсан!
Инсон унга берилга ҳар бир насибада, иқтидорда, илмда, хунарда, шижоатда, куч-қуватда, ғайратда барча барчасида мустахлафдир.

Мол-мулқ неъмат хисобланмайди. Уни қай ўринга ишлатилишига қараб туради. Агар Аллоҳ рози бўладиган- тоатга, мухтож-у ночорларга хайр-саховатга, ўзи масъул бўлганларни нафақаларига ишлатилсагина неъмат хисобланади. Ундай бўлмаса-гуноҳ-у маъсиятга, кайфу-сафога, фойдасиз ўринларга ишлатилса-бало бўлади, офат бўлади!

Бугун ҳаммамизни ўз вазифамиздаги масъулиятимиз яна ҳам ошди. Аллоҳни олдида жавобгарлигимиз яна ҳам ортди. Ночор-чорасизлар эхтиёжини кимга айтишни билмайди. Бойлар фақирлар олдида, илм аҳли авом олдида, табиблар бемор олдида, қўйинки барча ўз ишида фидокор бўлишга, сидқидилдан қилишга ҳар доимгидан кўра жавобгарроқдир. Аллоҳ ҳаммамизни тўғри йўлга бошласин! Ўзини ҳақ йўлидан адаштирмасин!

Муҳаммад Ротиб Нобулусий суҳбатларидан эркин таржима

“Таҳфизул Қуръон” кафедраси ходими Юсупов Адҳам

131570cookie-checkМУСТАХЛАФ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting