Жалол бир камбағал дурадгорнинг ўғли эди. У ручкасини йўқотиб қўйганлиги боис йўл четида йиғлаб ўтирар эди. Шу пайт унинг олдидан башанг кийинган бир киши ўтиб қолди. Жалолдан йиғисининг сабабини билгач, чўнтагидан ўзининг ручкасини чиқариб: “Сен шуни йўқотиб қўйган эдингми?”-деб сўради. Жалол йиғи аралаш: “Йўқ, менинг ручкам бунчалик чиройли эмас эди,” – деб жавоб берди.

Жалолнинг тўғрисўзлиги у кишига жуда ёқди ва: “Ундай бўлса, мен ҳалоллигинг учун мана шу ручкани сенга бераман”, – деди. Сўнг гапини давом эттирди: “ Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ростгўйлик ҳақида нақадар чиройли сўзларни айтганлар:

إن الصدق يهدي إلي البر و إن البر يهدي إلي الجنة

“Ростгўйлик инсонни яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга етаклайди” (Бухорий, “Одоб”, 69)

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси

133460cookie-checkРучка (30-ҳадис)
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting