“Ҳар куни қуёшда ўтказиладиган атиги ўн дақиқа COVID-19 хавфини сезиларли даражада камайтиради, чунки қуёш нурлари таъсирида терида ҳосил бўладиган Д витамини нафас олиш йўллари инфекцияларига қаршиликни сезиларли даражада оширади”, дейди австралиялик шифокор Рейчел Нил.

Ўтган йили шифокор тажриба ўтказди, унда 78 минг бемор иштирок этди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, Д витаминининг паст даражаси бўлган одамларда ўткир респираторли инфекциялар (COVID-19 ҳам шу жумладан) ривожланиш хавфи икки баравар юқори. Бундан ташқари, агар сизда Д витамини миқдори кам бўлса, демак сизда ундан юқори бўлган одамга қараганда касал бўлиш хавфи кўпроқ бўлади.

The Australian газетасига берган интервьюсида Нил ҳар куни қуёшда ўн дақиқа сарфлашини ва барча ундан ўрнак олишини маслаҳат берди. Шу билан бирга, қуёшда тобланадиган вақт ҳам иқлимга боғлиқ. Қаерда илиқроқ бўлса, ўн дақиқа кифоя қилади, совуқроқ бўлса, ўн беш дақиқа бўлгани яхшироқ.

Азон.уз

133630cookie-checkҚуёшда тобланган одамлар!
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting