6. Азобга гирифтор бўлганларнинг азобларини енгиллатиш учун қиладиган шафоатлари. Бунинг далили ушбу ҳадисдир:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَذُكِرَ عِنْدَهُ عَمُّهُ أَبُو طَالِبٍ فَقَالَ: « لَعَلَّهُ تَنْفَعُهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَيُجْعَلُ فِي ضَحْضَاحٍ مِنْ النَّارِ يَبْلُغُ كَعْبَيْهِ يَغْلِي مِنْهُ أُمُّ دِمَاغِهِ». رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида амакилари Абу Толиб зикр қилинди. У зот: “Шояд, қиёмат кунида унга менинг шафоатим наф берса, у оловнинг чуқур бўлмаган, икки тўпиғигагина етиб турадиган саёз жойига қўйилади. Ўша жой сабабли бош миясининг пардаси қайнаб туради”, дедилар”. Бухорий ривоят қилган.

7. Барча мўминларга жаннатга кириш изни берилиши учун қиладиган шафоатлари. Бунинг далили ушбу ҳадисдир:

عَنْ أَنَسٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَنَا أَوَّلُ شَافِعٍ فِى الْجَنَّةِ». رَوَاهُ الدَّارِمِىُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен жаннатга эришиш учун аввалги шафоатчиман”, дедилар”. Доримий ривоят қилган.
Яъни инсонларнинг жаннатга киришлари учун аввалги шафоатчидирлар.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

134300cookie-checkАҚОИД ДАРСЛАРИ-МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИ (олтинчи мақола)
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting