Бир киши мусулмон бўлмаган бир аёлга уйланди. Хотинининг онаси бор эди. Ногаҳон у аёл тўшакка михланиб қолди. Унинг бу хотиндан бошқа яна бешта ўғли бор эди. Хотинларининг зуғуми билан улардан биронтаси онасини уйига олиб кетишга рози бўлмади. Унинг ўрнига қариялар уйига олиб бориб ташлашга қарор қилдилар. Лекин биргина қизининг эри бўлган мусулмон инсон уни ўз уйларига олиб келишини хотинидан талаб қилди. У инсон менга айтади: “Аллоҳга қасам, устоз! Қайнонамга бир оғиз, бирор калима Ислом ҳақида сўзламадим. Лекин у Исломга кирганини эълон қилди ва мусулмон бўлди.” Сабаб шуки, ўзининг қорнидан тушган болалари ундан деярли воз кечдилар. Аммо мусулмонга турмушга чиққан қизи уни олиб кетди ва қаради. У уларга ўрганди ва Исломга кирди.

Сизларга биринчи, иккинчи, учинчи бор айтаман: “Инсонларни Исломга сўзамоллигингиз, далил ва фалсафаларингиз боғламайди.
Балки ахлоқингиз, омонатингиз, тўғри яшашингиз, ростгўйлигингиз ва олди-сотдидаги ўзгалар учун хайрихоҳлигингиз боғлайди”.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Ҳабибуллоҳ Жўрабоев тайёрлади

134700cookie-check“Инсонларни Исломга сўзамоллигингиз, далил ва фалсафангиз боғламайди, балки ахлоқингиз ва омонатдорлигингиз боғлайди”
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting