Шу куни маҳкамада бир эркак ва аёлнинг шикояти кўриб чиқилиши керак эди. Қози жаноблари ўз ўрнини эгаллагач, бўлиб ўтган ишни тинглашни бошлади.

Биринчи бўлиб аёлга сўз берилди. Аёл кўз ёшлари билан ёнида ўтирган нимжонгина кишига ишора қилиб: “Мана бу инсофсиз мени пулларимга тажовуз қилиб ўзимни шарманда қилди. Ундан шикоятим бор”, -деди.

Эркак эса ўзини оқлаш учун гапга қўшилиб: “У нотўғри гапираябди, ҳурматли қози жаноблари! Мен бозорда қўйларимни сотиб сўнг ундан тушган пулларни санаётганимда тўсатдан бу аёл келиб унга пул беришини талаб қилди. Агар бермасам менга нисбатан ёмонлик қилишини айтиб таҳдид қилди. Уни гаплари менга таъсир қилмаётганини сезгач, йиғлаб атрофдаги одамларни тўплади”-деди.

Қози уларни сўзларини тинглаб бўлгач ким ҳақ ва ким ноҳақ эканлигини тушуниб олди. Сўнгра у эркакка юзланиб: “Сен қанчалар ҳам тубан иш қилгансан. Ўзинг бу аёлнинг пулларини тортиб олиб яна унга тухмат қилябсан! Тезда унинг пулларини қайтариб бер!”-деди. Қозининг ҳукми барчани лол қолдирди. Аёл хурсанд бўлиб пулларни олди-да, қозини дуо қилганича маҳкамадан чиқиб кетди.

Шундан сўнг қози эркакка ўша аёлнинг ортидан чиқиб пулларини қайтариб олиб қўйишни айтди. Ҳеч нарсага тушунмаётган эркак ўз пулларини қайтариб олиш умидида югурганича ташқарига чиқиб кетди. Бир оз вақтдан сўнг у иккаловини яна маҳкамага олиб келишди. Эркак зарба еган ва тимдаланиб кетган юзларини силар ароҳатларидан эса қон оқиб турар эди. Яна биринчи сўз аёлга берилди. У жуда қаттиқ ғазабланган эди. Ўзини тутиб тура олмасдан бақира кетди: “Қози жаноблари, бу ярамас яна менга ташланиб, сиз олиб берган пулларни тортиб олмоқчи бўлди”-деди. Қози босиқлик билан:”Яхши, олиб қўя олдими?”-деди. Аёл эса мийиғида кулиб: “Йўқ, албатта. Мен шунақа нимжон одамга пулини бериб қўядиган аёлга ўхшайманми?”-деди. Шунда қози ҳайқириб деди: “Эй маккора аёл! Сен бироз аввал ўзингни ҳақ эканлигингни даъво қилиб бу эркак сени пулларингга ташланганини айтдинг. Агар чиндан шундай бўлганида эди, ҳозиргидан да қаттиқроқ ўз пулларингни ҳимоя қилган бўлар эдинг. Қани, энди ҳозироқ бу кишининг пулларини қайтар!”-деди.

Тухматчи аёлга жазо тайинлаш асносида қози жаноблари Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини айтиб ўтди:

إياكم و الكذب فإن الكذب يهدي إلي الفجور و إن الفجور يهدي إلي النار

“Ёлғондан сақланинг! Чунки ёлғон бузуқликка бузуқлик эса жаҳаннамга бошлайди” (Муслим “Бирр” 103)

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси

134780cookie-checkЁлғончи аёл (32-ҳадис)
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting