Марказий Осиё мусулмонларини бирлаштирган, диндорлар учун энг оғир ва хатарли мустамлака даврда Муфтий бўлган Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхонни кўпчилик билмайди. Аслида У зотни билмаслик, танимаслик катта айб. Чунки айнан Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон Чор Россияси истеълосидан сўнг ислом дини илмини Марказий Осиёда қайта тиклаган, бешта Республика дин пешволарини бирлаштирган ва 20 йил давомида тўхтаб қолган Ҳаж зиёратини қайта тиклаган эди. 

Муфтий Эшон Бобохоновнинг Совет даврида ислом илмини сақлаб қолинишига қўшган ҳиссаси беқиёс. У икки бора қамалиб, икки ўғли Сибирга сургун этилганига қарамай дин йўлида жасорат кўрсатишдан қўрқмаган. Баъзи маълумотларга кўра, Муфтий Эшон Бобохон Сталин билан учрашгани ҳам айтилади. Орадаги тақиқлардан сўнг Бухорода Мир Араб мадрасасини тиклаган, у ерда яна ислом илми чироғи ёқилишига сабабчи бўлган шахс ҳам Муфтий Эшон Бобохонов эди. 
   5.jpg
Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг ўнинчи неваралари Амирсаидхон Усмонхўжаев Марказий Осиё муфтийлари сулоласининг авлоди. Улар Тошкентда кичик музей ташкил этганлар. Аммо мазкур музейни ташкил этиш, муфтийлар сулоласи тарихини сақлаб қолиш, тиклаш ва тадбиқ этиш мустақиллик даврида ҳам осон кечмаган. Ҳатто бугунгача ҳам Ўрта Осиё мусулмонларини бирлаштирган муфтийлар сулоласи ҳақида тўлиқ ҳужжатли фильм ёки йирик илмий тадқиқотларни учратмаймиз. 
22.jpg  

Муфтий ва унинг давомчиларининг қалтис даврлардаги жасоратлари эса бир неча китобга жо бўлгулик тарихдир. Муфтий Бобохоновлар сулоласи Эшон ибн Абдулмажидхон, Шайх Зиёвуддинхон ва Шамсиддин Бобохонов номлари Саудия Арабистони, Марокаш, Иордания Қироллигида, Бангладеш, Ливия каби давлатларда ҳам машҳур ва обрўли шахслардандир. Аммо, улар ҳақида ўзимизда кам гапирилиши, ёдга олинишини қандай тушуниш мумкин. 
  
 
Видеода Муфтий Эшон Бобохоновнинг ўнинчи набираси Амирсаидхон Усмонхўжаев шахсий оилавий архивлари ва ота-боболаридан эшитган далиллари, архив ҳужжатларига асосланган ҳолда сулола тарихини ҳикоя қилинади.
 
Манба: uza.uz
135670cookie-checkЎрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасини ким ташкил қилган?
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting