Бир вақтлар жуда бой ва қўли очиқ Ҳотам исмли киши яшаб ўтган бўлиб унинг минглаб чорва ҳайвонлари кенг яйловларни тўлдирган эди. Ўз мол-мулкини ўзгалар билан баҳам кўришни ёқтирадиган бу кишининг Туман дақабли уқур қора оти бор эди.

Туман шу қадар ноёб от эдики, ҳамма жойда унинг шамолдек елиб юриши ва бургут каби парвозининг донғи кетган эди. Ҳотам бу отини кўз қорачиғидек асраб-авайлар уни ҳеч нарсага алишмас эди.

Кунларнинг бирида Ҳотамнинг сахийлиги ва отининг гўзаллиги султоннинг қулоғига бориб етди. Шунда султон бош вазирига: ”Мен Ҳотамни синаб кўрмоқчиман. Ундан севимли оти Туманни сўраб кўрайлик –чи, нима қилар экан”- деди. Эртаси куни султоннинг одамлари йўлга тушдилар.

Улар Ҳотамнинг қишлоғига ёмғирли кечада кириб боришди ва унинг уйида меҳмон бўлдилар. Ҳотам меҳмонларни ҳаяжон билан кутиб олди. Унинг буйруғи билан дастурхон тузалди. Кабоблар ейилди. Меҳмонлар охорли ва чиройли тўшакларда ухладилар. Эртаси куни эрталаб султоннинг одамлари нима учун келганликларини айтганда, Ҳотам чуқур қайғуга ботди. Ва уларга шундай деди: “О, келган вақтингиздаёқ султоннинг буйруғини айтганингизда эди! От гўштини яхши кўришингизни биламан. Кеча тунда келганингизда об-ҳаво ёмон бўлганлиги сабабли сизларга кабоб тайёрлаш учун Тумандан бошқа ҳайвонни топа олмадик”.

Ҳотамнинг сахийлиги икки дона эчки сўраб келганга кўп эҳсон қилган пайғамбаримизнинг сахийликларига ўхшайди. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сахийлик нима эканлигини қандай ҳам чиройли тушунтириб берганлар:

السخي قريب من الله قريب من الجنة قريب من الناس بعيد من النار

“Сахий киши Аллоҳга, одамларга, жаннатга яқин ва дўзахдан йироқдир” (Термизий, “Бирр” 40)

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси

136550cookie-checkСахий (35-ҳадис)
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting