Қадрли онажонлар ва ҳурматли оталар! Сизга айтар сўзим бор.

Анчадан буён сизга мурожаат қиламан дейман. Бугун фурсати экан.

Сиз фарзандингизга у ёки бу иборани талаффуз қилганингизда, ота-она боласини қандай тушунганлиги ҳақида ўйламайди. Ва бола ҳамма нарсани том маънода борича тушунади, улар сўзларнинг мажозий маъноларини тушуниш қобилиятига эга эмас. ⠀

Орангизда ҳатто болани уриб туриш керак деганлар ҳам топилади. 🤦‍

“ ЖОНИМГА ТEГМА “,
“ ТУР БУ ЕРДАН “, ⠀
“ АФТИНИ ҚАРА “,
“ ИЧИМДАГИ ДУШМАНИМ “,
“ БОШИМГА БАЛО ТУҚҚАН ЭКАНМАН “,
“ ЎЛДИРАМАН “,
“ АГАР ЯНА ЎЗИНГНИ ШУНДАЙ ТУТСАНГ олабўжига/ мелисага / бомжга / болалар уйига БEРВОРАМАН“, каби ибораларни ва бундан ҳам дахшатлироқлари бор ёзишга ҳам уялдим. Ишлатасиз.

Бу жумлалар таниш тўғрими?
Кўпинча оналар жуда кўп бу сўзларни ишлатадилар. Ўйлаб ҳам ўтирмасдан бу болага қайси таржимада етиб боришини ҳисобга олмасдан.

Ва бола бу сўзларни шу ёсинда эшитади – “АГАР МEН БЎЛМАСАМ ЯХШИ БЎЛАРДИ“, “МEН ҲEЧКИММАН“, “МEН ОТА-ОНАМГА КEРАК ЭМАСМАН“…😔

Агар бордию – бу гаплар бақириқ, калтаклаш, инкор қилиб силташлар билан бажарилса… болага тўғридан-тўғри “ЯШАМА“, “РИВОЖЛАНМА“ деган программани ўрнатаётган бўласиз… ❌❗️

Сўнг сиз -“ Болам аччиғи тез бўлиб қолди. Гапимга кирмаябти. Айтганимга кўнмайди. Қайсар. Уйдан чиқиб кетаябти…“ деб бизнинг олдимизга гўёки тўғрилаб беринг деб олиб келасиз! Аслида эса уни сиз ва отаси шундай қилиб ясаб бўлган бўласиз! Болани эмас!!! Сизни тўғрилаш керак бўлади!!! Негааа айтайми?

Бу зўравонлигингиз оқибатида…. 👇👇👇

БОЛА ЎЗИГА РИВОЖЛАНМАСЛИК, ТАЖОВВУЗ ПРОГРАММАСИНИ ЎРНАТАДИ. (аутоагрессия)

🔺 Касаллик (ёки кўп турли касалликлар гулдастаси, тез-тез касал бўлиб кўрсатади.) ⠀

Буҳис орқали унинг туғилиши учун доимий айбдорлик ҳисси, ўз-ўзидан бепарволик ҳисси билан ҳаётда ўрни йўқлигини кўрсатиб яшашга ўтади.

🔺 Алкоголь, спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, ортиқча овқатланиш (ўз жонини аямасдан қасд қилишни секинлаштириш усули) ⠀

🔺 Кўпинча “тасодифий“ шикастланишлар

🔺 Кўп сонли пирсинглар, татуировка ⠀

🔺Ҳатто ўз жонига қасд қилишга ҳам борадиганлари бор

🔺 Кўчадан келмайди

🔺 Бераҳмга ўхшаб қолади

🔺 Ташқаридан кимгадир қаттиқ боғланиб қолади. Севги.

🔺 Номуносиб жуфтлик ўзидан катта ёки сизга ёқмайдиган жуфт топади.

‼️ИЛТИМОС, онажонлар сиз болангизни туғилишини 9 ой қорнингизда кун санаб туғасиз. Севасиз. Сўнг негадир 2чи, 3чи… фарзанд ёки оддий ҳаёт муаммоларида ўзингизни қўлга ололмасангиз, кўз остингиздаги энг кичкина ҳимоясиз гўдакка осиласиз. Бу гапларимни ўқиганингиздан сўнг энди ўйлаб кўринг ҳали ҳам кеч эмас. ТЎҒРИЛАНИНГ…!

Болаларингизга нима деяётганингизга эътибор беринг. Ахир, бола сизни бутун қалби билан севади. Сиз у учун яратган борлиғисиз. У сизсиз ҳечким.

МУАММОИНГИЗНИ ҲАЛ ҚИЛОЛМАЯБСИЗМИ?

БОЛА БЎЛИБ УНДАН АЛАМИНГИЗНИ ОЛМАНГ!

БОЛА БИЛАН ТEНГЛАШМАНГ!

Сиз бу ибораларни қанчалик вайронкор эканлигини сезмайсиз ва бола эшитади ва ўйлайди: “Мен ёмонман, мен керак эмасман, мен бўлмасам яхши бўларди“. Чунки сиз уларни силкитиб, калтакласангиз, болалар буни “яшамаслик“ хабари каби тушунишади.

Айтишингиз мумкин, “Биз ҳам калтак еб катта бўлганмиз. Бир чиройли юрибмиз, кам бўлганимиз ёқ“ деб. Агар сиз билан ҳам суҳбатлашсак, сизнинг ичингизда ҳам қалбингизни яралаган “зирапча“ни топиб берамиз. Фақат замон ҳозир ундай эмас. “ИНДИГО“ болалар туғилаётган замонда, бу ёсиндаги тарбия тўғри келмайди…

Сизни бу билан огоҳликка чақириш мақсадимиз. Ҳаётингизни чиройли қуришингизни хоҳлаймиз.

Ўйлайманки, ушбу гапларимга бефарқ бўлмайсиз… бошқаларга ҳам улашинг. Бола тарбияси нозик масала эканини…

Психолог: Гавҳар Абдураҳманова

Манба: T.me/BuyukShaxsiyatSari

137340cookie-check“ФАРЗАНДИНГИЗНИ ВАЙРОН ҚИЛМАНГ“ ота-оналарга кўрсатмалар…
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting