Ҳикмат аълочи бола эди. Уларниннг мактаби уйидан анчагина узоқ бўлиб, ҳар куни автобусда мактабга бориб келарди. Ҳикматни хоҳишлари жуда кўп эди. Айниқса у автомобил ишқибози эди. Мактабга бориб келиш асносида кўрган барча транспорт воситаларини кузатар ва уларнинг янги турлари ҳақида дўстлари билан гаплашишни яхши кўрарди. Ҳикмат отасида мошина йўқлигидан жуда хафа бўлар аммо ўзи зукко ва фаросатли бола бўлгани учун дардинини уйдагиларига айта олмасди. Чунки отаси кичкина бир корхонада хизматчи бўлиб ишлаб олган маоши билан тўрт фарзандини боқар эди. Албатта, унинг отасига автомобил ҳақида гапиришидан фойда йўқ, қолаверса, қийинчилик билан тирикчилик қилаётган кишини ранжитиш адолатдан эмасди.

Уларнинг маҳалласида Аҳмад исмли синфдоши бўлид у ҳар куни мактабга пиёда кетар эди. Ҳикмат бунинг сабабини ҳеч тушуна олмасди. Ёмғирли кунларнинг бирида у бир неча дўстлари билан автобус кутиб турганида Аҳмад тез юриб уларнинг олдидан ўтиб кета бошлади. Ҳикмат унга қараб: “Аҳмад тўхта, ҳозир автобус келади, бирга кетамиз, хўл бўлиб кетасан” – деди. Аҳмад эса жавобан: “Ўзим тезда етиб оламан” – деб йўлида давом этди. Ҳикмат бу воқеадан анча вақт таажубланиб юрди ва кунларнинг бирида буни онасига сўзлаб берди. Онаси Аҳмадларнинг оиласини яқиндан билгани учун Ҳикматга воқеа сабабини батафсил сўзлаб берди. Маълум бўлишича, Аҳмаднинг отаси бир неча йил олдин вафот этган бўлиб, онаси ёлғиз боши билан ўзгаларни уйларини тозалаб 6 фарзандни боқар экан. Шундан сўнг Аҳмаднинг автобусга чиқмаслигининг сабаби билинди. Ҳикмат буни эшитиб жуда хафа бўлди ва автомобиллари йўқлигидан шикоят қилгани учун ўзидан уялиб кетди. Улар билан бир шаҳарда яшаб қоринларини тўйдириш, бир кеча ётишга бошпана топиш учун сарсон юрган минглаб кишилар борлигини ўйлади. Автомобиллари йўқлигидан хафа бўлиб юрган Ҳикмат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини билганида эҳтимол шукр қилувчилардан бўлган бўлар эди:

أنظروا إلي من أسفل منكم و لا تنظروا إلي من هو فوقكم

“Ўзингиздан паст даражадагиларга қаранг, юқоридагиларга эмас” (Муслим, Зуҳд 8)

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси

140850cookie-checkАвтомобил (37-ҳадис)
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting