Нақадар даҳшатли сўз. Нақадар қўрқинчли ҳолат. Уни эслаганда Aллоҳдан узоқ, Раббиларидан умиди йўқ кимсалар, қоп – қоронғу зулматни, йўқликни ўйлайдилар. Улар учун ўлим – ҳаммаси тугаганини, ниҳояни англатади. Шунинг учун ҳам имкон бўлса ҳеч қачон ўлмасликка ҳаракат қиладилар. Озгина кўпроқ ёки яхшироқ яшаш учун ҳар қандай разиллик ва хиёнатдан тап тортмайдилар. Душман ҳам, шайтон ҳам доимо уларни шу заиф томонларидан фойдаланиб, улар воситасида оилаларни бузади, Ватанларни хароб, халқларни бечора ҳолга келтиради. Ҳа, улар ўлимдан қўрқадиган, ўлмаслик учун, ўзларининг манфаати учун ор-номусларини ҳам, миллату жамиятни ҳам қурбон қилаверадиган кимсалардир. Лекин шунга қарамасдан барибир ўлиб, ўша ўзлари қочган қаро гўрга киришади.

Aммо мўминлар учун ўлим бу синовли дунёнинг тугаши ва охират ҳаётининг биринчи бекати холос. Ҳақиқий, абадий ҳаётнинг бошланиши. Бу дунёдаги ҳаётларида уларни чексиз неъматлар билан сийлаган, доимо марҳамат сифати билан уларни қуршаб олган ва кечиримли Карийм Зотга йўлиқиш лаззатига эришишнинг дебочаси, қатъий ишонишган жаннатга отланишнинг ибтидоси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал сиймоларини кўришга, қўлларидан Ҳавзи Кавсар сувини ичишга элтувчи бир маркабдир ўлим.

Юқоридаги иккала тоифа инсонлар ҳам ўз бахти учун ҳаракат қилади. Мақсад бир, аммо натижалар ҳар хил. Шунинг учун, охират бахти сари жидду жаҳд қилайлик. Ўқиб – ўрганиб, халққа, умматга холис хизмат қилайлик. Aллоҳнинг розилиги йўлида бу дунёнинг баъзи инжиқликларига сабр қилиб, ўзимизнинг мавқифимизда қаттиқ тура олсак, абадий бахтнинг эшиги бўлмиш ўлимдан хурсандчиликда кирамиз.

Нақадар даҳшатлисан ўлим, ҳамда, нақадар гўзалсан.

Фақат қарилар ўлади деб сизга ким айтди? Дунёнинг ҳақиқатини тушунинг ва амалга киришинг ахир..!

Aллоҳ оқибатимизни хайрли қилсин!

140940cookie-checkЎЛИМ!
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting