Болажонлар саҳифаси – Пайғамбарлар қиссаси. Идрис алайҳиссалом

0
45

Бугун Идрис алайҳиссалом ҳақида Қуръони каримда келган оятларни ўрганамиз, хўпми болажонлар? Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Идрис алайҳиссаломни Қуръони каримда икки марта зикр қилган. Биринчиси “Анбиё“ сурасининг 85-оятида Исмоил ва Зул-кифл алайҳиссаломлар қаторида эслаб:

“…Уларнинг ҳар бири сабр қилувчилардандир“ -деган. Шунингдек, “Марям“ сурасининг 56-57-оятларида “Ва Китобда Идрисни эсла. Албатта, у сиддиқ ва набий эди. Ва уни олий мақомга кўтардик“, деган.

Аллоҳ таоло Қуръонда Идрис алайҳиссаломни қавми билан бўлиб ўтган қиссаларни зикр қилмаган. Ҳадис китобларида эса Идрис алайҳиссалом тикувчи бўлганлари айтилган.

У зот матога ҳар сафар игнани қадаганларида албатта, “Субҳаналлоҳ“ дер эканлар. Идрис алайҳиссалом яшаган даврда ер юзида ундан афзал ва яхши амал қилувчи бирор киши бўлмаган экан, яъни у киши энг яхши амал қилувчи зот бўлган эканлар.

Исро ва Меърож кечасида пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом тўртинчи осмондан ўтаётиб Идрис алайҳиссалом билан учрашиб, у зот билан саломлашганлар. (Исро ва Мерож кечаси ҳақида эса Муҳаммад алайҳиссалом яъни пайғамбаримиз қиссаларини ўрганаётганимизда тўлиқ сўзлаб бераман. Чунки ўшанда у ҳақидаги оятлар ва ҳадисларни ўрганамиз. Хўпми болажонлар?). Олим боболаримиз Идрис алайҳиссаломнинг вафот этгани ҳақида икки хил гап айтганлар.

Баъзи олимлар: Идрис алайҳиссалом ўлмаган, тириклигича Аллоҳнинг қудрати билан осмонга кўтарилган, деган бўлсалар, баъзилари: у зот ҳам бошқа пайғамбарлар каби вафот этган, дейишган.

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг